12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Қишлоқ хўжалиги 👁 431

Канал ва ариқларни бетонлашга бағишланган семинар ўтказилди

Канал ва ариқларни бетонлашга бағишланган семинар ўтказилди

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда мавжуд сув захираларидан самарали фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Сувнинг ҳар қатрасини тежаб, ундан оқилона фойдаланишни бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олишда, экин ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашда, уларнинг унумдорлигини оширишда сувнинг аҳамияти катта, албатта.

Қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳалари қатори сув тизими ходимлари учун ҳам йилнинг тўрт фасли бирдек иш мавсуми ҳисобланади. Айни кунда сув хўжалиги ишчи ва мутахассислари кузги-қишки тадбирлар доирасида ариқ ва каналларни тозалаш, уларни бетонлаштириш ишларига эътибор қаратиб, шўр ювиш ва келгуси йилги вегетация мавсуми олдидан экин майдонларини сув билан узлуксиз таъминлашга замин яратмоқдалар. Сабаби, далаларнинг сувга бўлган талаби кескин камайган бугунги давр сув хўжалиги ходимлари учун долзарб иш мавсуми саналади. Айнан шу даврда ариқ ва каналлар ҳамда бошқа сув иншоотлари тартибга келтирилади, уларда таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Амударё туманида ҳам сувни тежаш, канал ва ариқларда сув йўқотилишининг олдини олиш учун хавзаларини бетонлаш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишларни янада жонлантириш, сув исрофини камайтириш учун бетонлашнинг аҳамиятига урғу қаратиш мақсадида туманнинг Чойкўл овули ҳудудидаги “Хадайберган Жабборович” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ҳудудда семинар ўтказилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Муродбой Абдиров, Сув хўжалиги вазири Бахтиёр Жузбоев, туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳалари масъуллари ҳамда фермерлар иштирок этдилар.

Семинарда сўзга чиққанлар қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожида сув муҳим аҳамиятга эга эканлигини, уни исроф қилмасдан, тежаб ишлатиш ҳамда мавжуд сув захираларидан самарали фойдаланиш бугунги куннинг энг устувор вазифаларидан эканлигини таъкидладилар. Қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланишда ариқ ва каналларни бетонлаштириш жуда катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Айтиш жоизки, давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 7 октябрь куни сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида йўқотишларни камайтириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда сув танқислиги муаммосининг ягона тўғри ечими сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ва ариқларни бетонлаш эканлигини қайд этиб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш лозимлигини таъкидлаган эди. Йиғилишда 2025 йилда бу мақсадга 800 млрд сўм йўналтирилиши, бетонланган каналларда сув оқимини тезлаштириш ҳисобига кичик ГEСлар қурилиши қайд қилинди. Президентимиз ўтган давр мобайнида мамлакатимизда 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани эвазига 200 минг гектар майдонда сув таъминоти яхшиланганини, йилига 450 миллион куб метр сув тежалаётганини таъкидлаб, фермер ва кластерлар томонидан ҳам 13 минг км ички сув йўллари бетонланганини, бу ишлар келгусида ҳам давом эттирилишини қайд этдилар.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Амударё туманида 296,6 км узунликдаги хўжаликлараро каналлар, 1 минг 342 км ички хўжалик каналлари мавжуд. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, каналларда сув йўқотишларни камайтириш мақсадида туманда 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида 40 км узунликда хўжаликлараро каналларни, 300 км узунликда ички хўжалик каналларни бетонлаш режалаштирилган. Шу кунгача 0,25 км узунликда ички хўжалик каналлари бетонланган бўлиб, бу борадаги ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда. Семинарда ушбу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли масъулларга зарур кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026