12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:09
Қишлоқ хўжалиги 👁 541

Кузги шудгорлаш ишлари бўйича семинар бўлиб ўтди

Кузги шудгорлаш ишлари бўйича семинар бўлиб ўтди

Халқимиз орасида “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деган нақл бор ва бу бежизга айтилмаган. Қишлоқ хўжалигида мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорлашнинг аҳамияти жуда катта. Ўз вақтида, сифатли ўтказилган шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади. Ҳудудларда кузги шудгорлаш ишларини олиб бориш юзасидан ташкил этилаётган семинарларда бу борада мутахассислар томонидан масъулларга тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилмоқда.

Амударё туманида ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Тешаев иштирокида кузги шудгорлаш ишларини ташкил этиш юзасидан семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосари, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари ҳамда фермерлар иштирок этдилар.

Семинар Тош ёп овули ҳудудидаги “Бекмон Аллаберганов” фермер хўжалиги экин майдонида ташкил этилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Шуҳрат Тешаев сўзга чиқди. У ўз сўзида кузги шудгорлашни тўғри ташкил этишнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан юқори ҳосил олишдаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди ҳамда мавзу юзасидан тегишли тавсиялар берди.

Таъкидланганидек, ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлаш учун трактор ва плуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши ва созланиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши, ҳайдов тўғри ташкил этилиши ҳамда унинг сифати доимо назорат қилиб борилиши лозим. Қолаверса, сифатли шудгорланган майдонларда шўр ювиш, эрта баҳорда тупроқни экишга тайёрлаш ҳамда экиш каби агротехник тадбирларни ҳам ўз вақтида ўтказишга эришилади.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов туманда кузги шудгорлашнинг ташкил этилиши борасидаги ишлар хусусида сўз юритди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туманда 2025 йилги экиш мавсуми олдидан жорий йилда 16 минг 27 гектар майдонда кузги шудгорлашни ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унда жами 71 та сурим техникалари қатнашиши кўзда тутилган. Мавжуд техникалар 18 та сурим отрядларига бириктирилган. Кузги шудгорлаш ишларини 1 ноябрдан 2 декабргача – 32 кунда якунлаш мақсадида шудгорлаш графиклари ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунгача жами 1 минг 642 гектар экин майдонларида шудгорлаш ишлари амалга оширилган. Механизаторлар кунига 150-160 гектар далани шудгор қилишга эришмоқдалар.

Туманда фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 71та лазерли ер текислагичлар мавжуд бўлиб, улар ёрдамида жами 1 минг 73та контурлар ёки 8 минг 70 гектар майдонлар сифатли қилиб текисланган. 2025 йилги экиш мавсуми олдидан 19 минг 201,4 гектар майдонлар шўрини ювиш режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонларнинг 782 гектари кучли шўрланган, 4 минг 840,2 гектари ўртача шўрланган ва 13 минг 579,2 гектари кам шўрланган майдонлар ҳисобланади. Шўр ювиш тадбирни амалга ошириш учун 18та суғориш отрядлари ташкил қилиниб, ушбу отрядларга 1 минг 501 нафар малакали ходимлар бириктирилган.

Қайд этиш жоизки, семинар ташкил этилган “Бекмон Аллаберганов” фермер хўжалиги тумандаги энг илғорлар қаторида шудгорлаш ишларини ўз ниҳоясига етказаётган хўжаликлардан бири ҳисобланади. Фермер хўжалигининг жами 110 гектар экин майдони мавжуд бўлиб, шундан 70 гектар майдонда шудгорлаш ишлари олиб борилди.

Семинар иштирокчилари фермер хўжалиги даласида кузги шудгорлашнинг намунавий усуллари билан танишишди, ҳудуддаги илғор фермерларнинг тажрибалари ҳақида фикр алмашишди. Шудгорлаш ишларини совуқ кунларга қолдирмасдан якунига этказиш, шўр ювиш ишларини сифатли бажариш бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026