12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:37
Иқтисодиёт 👁 556

Тадбиркорлик объектларига медиа-тур ташкил этилди

Тадбиркорлик объектларига медиа-тур ташкил этилди

Амударё тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати томонидан ҳудуддаги янги тадбиркорлик объектларга медиа-тур ташкил этилди. Медиа-тур мобайнида муҳтарам Президентимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз фаолиятини янада ривожлантираётган тадбиркорлар фаолияти билан танишилди.

Медиа-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари тумандаги кичик саноат зонасида фаолият юритаётган, иш бошлаганига қисқа фурсат бўлишига қарамасдан, ички бозорда ўз харидорларига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари – пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Al-kafil biznes plast” МЧЖ, нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Равшанбек-Юлдузхон” хусусий корхонаси, сутдан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган “Kamron Gold Media” МЧЖга қарашли цехлар фаолияти билан танишдилар.

“Al-kafil biznes plast” МЧЖ директори Аллаберган Ерназаровнинг таъкидлашича, жамият нафақат туман ички бозорини, балки қўшни туманлар ҳамда қўшни вилоятлар бозорларини ҳам ўз маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда. Бугунги кунда жамиятда 15 нафарга яқин банд бўлмаган фуқаролар иш билан таъминланган. Тадбиркор ўз фаолиятини 2019 йилда бошлаган бўлиб, Халқ банки томонидан ажратилган 37 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобига Хитой Халқ Республикасидан пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи дастгоҳлар олиб келган. Айни пайтда жамиятга қарашли цехда аҳоли кундалик эҳтиёжи учун ишлатадиган 10 дан ортиқ турдаги, ҳар хил ҳажмдаги хўжалик пластмасса буюмлари ишлаб ишлаб чиқарилмоқда.

Жамият маҳсулотлари харидорлари сони тобора ортиб, ишлаб чиқариш ҳажми ой сайин ошиб бормоқда. Масъулияти чекланган жамияти ўз ишлаб чиқариш маҳсулотларини Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларидан ташқари Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига ҳам етказиб беради. Шунингдек, эндиликда қўшни давлатларга маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш бўйича режалар тузилиб, қатор самарали ишлар қилинмоқда. Корхона ўзининг юқори сифатли пластмасса маҳсулотлари билан Амударё туманининг ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Медиа-тур иштирокчилари мазкур кичик саноат зонасида жойлашган, изланувчан ва шижоатли тадбиркор Дилдора Хайтбоева раҳбарлик қилаётган сутдан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Kamron Gold Media” МЧЖ ҳамда “Равшанбек-Юлдузхон” хусусий корхонасига қарашли нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида ҳам бўлдилар.

Тадбиркор Дилдора Хайитбоеванинг таъкидлашича, 2008 йилда онаси билан биргаликда кунига 100та нон ва патир ёпишдан бошлаган кичик тадбиркорлик фаолияти бугунги кунга келиб 33 нафар ишсиз юртдошларимизнинг бандлигини таъминлаган ишлаб чиқариш корхонасига айланган. Эътиборлиси, корхонада ишлаётганларнинг аксарияти ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”да турган юртдошларимиз бўлиб, бугун доимий иш билан таъминланишлари натижасида оилавий шароитлри тобора яхшиланмоқда.

Тадбиркорнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 213-сонли Фармони асосида 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли банк кредити ҳисобига Хитой Халқ Республикасидан замонавий дастгоҳлар, асбоб-ускуналар олиб келиниши натижасида янада ривожланмоқда.

Бугунги кунда “Kamron Gold Media” МЧЖда 10 хилдан ортиқ сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Кунига 600 литрдан ортиқ сут қайта ишланади. Ишлаб чиқарилган сут маҳсулотлари тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига шартнома асосида етказиб берилади. Корхонанинг 4 та етказиб бериш машиналари мавжуд бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар шу куннинг ўзида истеъмолчиларга етказилади. Манғит деҳқон бозорида ҳам корхонага қарашли ярмаркалар ташкил этилган бўлиб, маҳсулотлар аҳолига ҳамёнбоп нархларда сотилмоқда.

Тадбиркор Дилдора Хайитбоеванинг келгусидаги режалари катта. Келгусида тумандаги ҳар бир маҳаллада сут ва сут маҳсулотлари, нон маҳсулотлари ҳамёнбоп нархларда сотиладиган шохобчаларни ташкил этиш орқали аҳоли учун янада қулайликлар яратиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Хитой Халқ Республикасидан янги дастгоҳлар олиб келиб, сариёғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳам тадбиркорнинг олдинда турган энг катта мақсадлардан биридир.

Бугун ҳар бир тадбиркорнинг ташаббуси давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётган бир даврда Дилдорa Хайитбоева ҳам яратилаётган имконият ва шарт-шароитлардан самарали фойдаланиб, туманнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини янада оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026