12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Фан ва таълим 👁 581

АСОСИЙ ФАНЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

АСОСИЙ ФАНЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори умумтаълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам самарали натижалар бермоқда. Ҳар йили ўтказиладиган олимпиадалар, айниқса, асосий фанлар олимпиадаси, мактаб ўқувчиларининг билим ва қобилиятларини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бу каби билимлар синови мамлакатнинг илмли ва ижодий фикрлайдиган ёш авлодини шакллантиришга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Айниқса, асосий фанлар олимпиадаси умумтаълим тизимидаги муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади. Ушбу олимпиада математика, физика, биология, кимё, она тили ва адабиёт, чет тили ва бошқа асосий фанлар бўйича ўқувчиларнинг билимларини синаш учун ташкил этилади.

Асосий олимпиадалар тўрт босқичда ўтказилади. Биринчи босқич мактаблар миқёсида сентябрь ойида, иккинчи босқич, яъни туман ва шаҳар босқичи октябрь ойида, учинчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ноябрь ойида, тўртинчи босқич, яъни республика миқёсидаги босқич апрель-май ойларида ўтказилади.

Жорий йилнинг 21 октябрь санасидан бошлаб Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳам фанлар олимпиадасига старт берилган эди. Мазкур тадбир тумандаги 40-, 55-, 76-сонли мактабларда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ўтказилди.

Асосий фанлар олимпиадаси туман босқичи ғолиблари ва фахрли ўринлар эгалари 82-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда тантанали равишда тақдирландилар. Тадбирда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов нутқ сўзлаб, ғолиб ва фаол иштирокчиларга омадлар ҳамда кейинги босқичда муваффақиятлар тилади.

Айтиш жоизки, олимпиадада тумандаги 86та мактабларнинг 9-11-синфларида таълим олаётган 2700га яқин ўқувчи иштирок этган эди. Улар орасидан энг билимли ўқувчилар асосий фанлар олимпиадасининг туман босқичи ғолиблари бўлишди ва Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказиладиган учинчи босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Ўзбек тили байрами арафасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичида тумандаги 40-сонли умумтаълим мактабининг Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Иқболой Юсуфова фахрли 3-ўринни эгаллаган эди. Тадбир давомида Иқболой Юсуфовага ҳам туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўтказилган олимпиада мактаблардаги таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини аниқлашнинг мезони сифатида ҳам хизмат қилади. Қолаверса, бундай тадбирлар орқали ўқувчиларда ўз фанларига бўлган қизиқиш ортиб, билим ва тажрибаларини янада мустаҳкамлаш имконияти яратилади. Эндиликда ғолиб ўқувчилар кейинги босқичга пухта тайёргарлик кўришни бошлайдилар.

Маълумот ўрнида, асосий фанлар олимпиадасининг учинчи босқичида ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига пул мукофотлари берилади. Жумладан, 1-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари, 2-ўрин соҳибига ёки соҳибасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, 3-ўринни эгаллаган иштирокчига эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида мукофот пули берилади. Тўртинчи босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига эса учинчи босқичдагидан 2 баравар кўп миқдорда мукофот пули берилади. Қолаверса, Вазирлик томонидан асосий олимпиаданинг тўртинчи босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ўқувчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи диплом берилади.

Асосий фанлар олимпиадасининг туман босқичи ғолибларига кейинги босқичларда ҳам омад ва муваффақиятлар тилаймиз!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026