Амударё туманида қурилиши тугалланган телекоммуникация объектларини доимий фойдаланишга қабул қилиш ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “РАҚАМЛИ ЎЗБЕКИСТОН — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 699-сон Қарори қабул қилинган. Ушбу қарор билан ҳудудларда оптик толали алоқа линияларини, шунингдек кенг полосали уланиш тармоғини ривожлантириш, мобиль алоқа ҳамда бошқа замонавий технологиялардан фойдаланишни давом эттириш орқали телекоммуникациялар инфратузилмасини ривожлантириш асосий кўрсаткичлар этиб белгиланган.
Юқоридаги Фармон ва Қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Амударё тумани ҳудудида 2024 йилнинг ўтган ярим йиллигида жами 72 та объектларга 86,5 км. узунликдаги оптик толали алоқа кабеллари тортилиб, туман халқига юқори тезликдаги телекоммуникация хизматларини кўрсатиш мақсадида туманнинг “Холимбек” ОФЙ, “Куюк кўпир” ОФЙ, “Ташқаъла” МФЙ ва “Тўлқин” ОФЙ ҳудудларига жами сиғими 5120 портга эга “GPON” технологияси асосида ишловчи телекоммуникация қурилмалари янгидан қурилган ҳамда ушбу объектларни фойдаланишга топшириш учун қабул комиссиясига тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сон Қарори билан белгиланган вазифалар доирасида Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (“Ўзкомназорат”) Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан “Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг Амударё туманида қурилиши тугалланган ва қабул комиссиясига топширилган телекоммуникация объектларида қурилиш ишлари белгиланган қоидаларга мувофиқ олиб борилганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди ҳамда тегишли хулосалар ақдим этилди.
Эслатма! Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилган тақдирда (“Ўзкомназорат” Инспекциясининг 1144 қисқа рақамига мурожаат қилиш имконияти борлигини билдирамиз.
Омар Есемуратов, “Ўзкомназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими шўъба раҳбари

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶