12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:04
Жамият 👁 330

Амударё туманида кўп сонли аҳолининг табиий газ билан боғлиқ муаммолари бартараф қилинмоқда

Амударё туманида кўп сонли аҳолининг табиий газ билан боғлиқ муаммолари бартараф қилинмоқда

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, инсон манфаатларига хизмат қилиш каби эзгу ғоя ётади. Президент ташаббуси билан халқни узоқ йиллар мобайнида қийнаб келаётган муаммоларини бартараф қилиш юзасидан амалий ишлар қилинмоқда. Амударё туманидаги тўртта маҳалла ­– Чордара, Бўстон, Ойбек ҳамда Алишер Навоий номли маҳаллаларида яшовчи аҳолининг табиий газ билан боғлиқ кўп йиллик муаммолари бугун ўзининг ижобий ечимини топаётгани ҳам ана шу ислоҳотларнинг амалдаги ифодасидир.

Муҳтарам Президентимизнинг 2024 йил 17 июль кунги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида имзолаган махсус қарори асосида амалга оширилаётган мазкур хайрли иш орқали аҳолининг кўп йиллик муаммолари ижобий ечим топмоқда. Мазкур қарор асосида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, қатор амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, Ўрта қалъа овулининг Вахум аҳоли пунктидаги 1,4 км газ қувурлари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Чордара маҳалласи ҳудудига диаметри 219 мм бўлган 1 км узунликдаги ер усти юқори босим газ тармоғини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Алишер Навоий номли маҳалла ҳудудига 3,8 км ер усти газ тармоғини тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 2,3 км жойи тўлиқ тортилди.

Бўстон маҳалласи ҳудудига диаметри 114 мм, узунлиги 750 метр бўлган ер усти ўрта босим газ тармоғини тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 730 метр қисми тортилди.

Ойбек номли маҳалла ҳудудига эса диаметри 114 мм, узунлиги 1,3 км ер усти ўрта босим газ тармоғини тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирди 420 метр жойи тортилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. Қолаверса, 36 км газ қувурларини босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача узунлиги 34 км бўлган қувурларда синаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 14,3 км узунликдаги ер ости ва ер усти газ қувурларининг ҳолатини текшириш режаси эса 15,1 км қилиб ортиғи билан бажарилди.

Қайд этиш жоизки, бу каби амалий ишлар “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” корхонасининг “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан амалга оширилмоқда. Мазкур бўлим 40 минг 349та истеъмолчиларга хизмат кўрсатади. Шундан 14 минг 812та аҳоли хонадонлари ва 351та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ, 25 минг 186та аҳоли хонадонларга суюлтирилган газ етказиб берилади. Бугунги кунда фойдаланишда жами салкам 500 км газ тармоқлари мавжуд бўлиб, шундан 35,1 км юқори босимли, 152,9 км ўрта босимли ва 311,6 км паст босимли газ қувурлари орқали истеъмолчилар табиий газ билан таъминлаб келинмоқда. Газ қувурларининг 27,9 км қисми ер остида ва 471,7 км қисми ер устида жойлашган.

Шунингдек, “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан табиий газдан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш мақсадида энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш тарғиб қилинмоқда. Аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган табиий газ миқдорини тежаш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида 27 та ярмарка ташкил қилинди. Ярмаркаларда энергия тежамкор воситаларнинг афзалликлари, улардан фойдаланиш бўйича маълумотлар берилиб, кенг тарғибот қилинди. Истеъмолчиларга иситиш қозони ва қувурлари, дудбуронлари ва замонавий тежамкор горелка ўрнатишнинг афзалликларини тушунтирилаётган натижасида 3  минг 339та иситиш қозони ва қувурлар изоляция қилинди, 147та аҳоли хонадонларининг, 14та юридик истеъмолчиларнинг дудбуронлари тозаланди.

Қолаверса, ҳозирда аҳолининг куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишига кўмаклашиш борасида ҳам самарали ишлар давом этмоқда. 3 минг 373та аҳоли хонадонларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида 6 минг 850 м табиий газ тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари, аҳолига жорий йил 1 январдан 24 сентябргача бўлган вақт оралиғида жами 3 минг 70 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, шундан амалда 2 минг 967 тонна суюқ ёқилғи етказиб берилди. Бу борадаги ишлар ҳам қизғин давом этмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026