12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:40
Қишлоқ хўжалиги 👁 403

“СИТМОМУТОВ ОЛИМБОЙ” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ПАХТА МАШИНАДА ТЕРИЛМОҚДА

“СИТМОМУТОВ ОЛИМБОЙ” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ПАХТА МАШИНАДА ТЕРИЛМОҚДА

Тажрибали пахтакорлар не-не машаққатлар билан етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олишда техниканинг қай даражада аҳамиятга эга эканини жуда яхши билишади. Чунки қўлда терилган пахта билан машинада терилган пахта таннархи ўртасида фарқ бўлишига қарамасдан, машинада ҳосил тез териб олинади, терим харажати камаяди, пахта териш машинаси ўтган жўяклардаги хом кўсакларнинг пишиб-етилиши тезлашади. Бу эса пахта йиғим-теримини барвақт якунлаш имконини беради.

Амударё туманидаги “Ситмомутов Олимбой” фермер хўжалиги раиси Маҳмуджон Ситмомутов хўжалик ихтиёридаги техникалардан унумли фойдаланибгина қолмай, ер шароитидан келиб чиқиб, мавжуд техника воситаларини такомиллаштириб боришга одатланган.

Унинг аграр тизимга, айниқса, пахтачилик соҳасига жорий этилаётган янгиликларни ўз фаолиятига татбиқ этишга бўлган қизиқиш ва интилишлари туфайли жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумида етиштирилган ҳосилнинг асосий қисми пахта териш машинасида йиғиштириб олинмоқда. Хўжаликка лизинг асосида CASE–220 русумли икки қаторли терим агрегат сотиб олинди.

– Тўғрисини айтсам, пахта териш машинасини олиб келишга аввалдан пухта ҳозирлик кўрдик, – дейди Маҳмуджон Сийтмомутов. – Ўтган йилги куз мавсумида ерларни яхшилаб текислаб қўйдик. Чунки пахта териш машинаси учун ажратилган майдон текис ва бегона ўтлардан холи бўлиши керак.

Фермер хўжалиги деҳқонлари эрта баҳорда 32 гектар ерга Хитой давлатидан келтирилган чигит навини сифатли қилиб эккан эдилар. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида, сифатли олиб борилгани боис, далаларда мўл ҳосил етиштирилди.

Пахта йиғим-терими мавсуми олдидан далалар бегона ўтлардан тозаланиб, атрофлари текисланди. Машинада териладиган далаларда ғўзанинг баргларини тўкиш ишлари сифатли амалга оширилди. Натижада кўсакларнинг пишиб-етилиши тезлашди ва пахталар қийғос очилди.

Мана бир неча кундирки, “Сийтмомутов Олимбой” фермер хўжалиги далаларида икки қаторли пахта териш машинаси юқори унум билан ишлатилмоқда. Терим машинасини моҳирлик билан бошқараётган механизатор Бахтиёр Нурманов ҳар куни фермер хўжалиги хирмонига 10 тоннадан зиёд пахта териб тўкмоқда. Терилган ҳосилни қабул масканига пешма-пеш етказишда тракторчилар Йўлдош Рейимов ва Хушнуд Самандаровларнинг меҳнатлари таҳсинга лойиқ.

– Собиқ иттифоқ давридаги пахта териш машиналаридан замонавий CASE–220 терим агрегатининг афзаллик томонлари жуда кўп, – дейди мамнуният билан фермер хўжалиги раиси Маҳмуджон Сийтмомутов. –Бу машина шпинделлари пахтани сочмасдан, тоза сўриб олади ва трубалар орқали бункерга узатади, бункер тўлган пайтда автоматик тарзда машина бошқарувчига хабар келади, умуман исрофгарчиликка йўл қўйилмайди. Пахтани машинада териш қўлда теришдан анча арзонга тушади ва терим ишларини барвақт якунлаш имкони бўлади. Мен барча фермер хўжаликлари раҳбарларига пахтани машинада теришга аҳамият қаратишларини тавсия қиламан, – дейди фермер.

Хўжаликнинг пахта териш машинаси учун мўлжалланмаган далаларида пахта тераётган Гуласал Сийтмомутова, Мансур Еримбетов, Саида Сийтмомутова, Асилбек Ўрозимбетовларнинг ҳар бири кунига 80-90 килограммдан пахта теришиб, хўжаликнинг умумий хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.

Айни кунгача фермер хўжалиги томонидан контрактация шартномасида кўрсатилган ҳосилнинг 70 фоиздан ортиғи териб олинди. Ҳосилнинг асосий қисмини машинада йиғиб-териб олишни режалаштирган хўжалик деҳқонлари дала бошида теримчи ва механизаторлар учун яратилган шарт-шароитлардан, терилган пахта учун иш ҳақлари вақтида ҳисоб-китоб қилиниб, меҳнатларига яраша моддий манфаат кўраётганларидан мамнун.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026