12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:50
Жамият 👁 368

Аҳоли фаровонлиги йўлида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда

Аҳоли фаровонлиги йўлида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари Амударё туманининг шаҳар, овул ва маҳаллалари ҳам йилдан йилга гўзаллашиб, янгиланиб, аҳолининг турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилувчи замонавий бинолар қад ростламоқда. Турли манбалардан ажратилган маблағлар ва қўли гул, тажрибали қурувчиларнинг тинимсиз меҳнатлари сабабли муҳим инфраструктура объектлари қурилмоқда. Айниқса, туман марказидан олис ҳудудларда яшаётган аҳолининг кўп йиллар мобайнида ечимини топмай келаётган муаммолари бугун бартараф қилинаётгани инсонлар қалбида шукроналик туйғуларини уйғотмоқда. Салкам 214 минг нафарга яқин аҳоли тинч-тотув ҳаёт кечираётган туманнинг ҳар бир овул ва маҳалласида бугун ҳам қурилиш ва бунёдкорлик ишлари юқори суръатларда давом этмоқда.

Қангли овули ҳудудида шу кунга қадар фақат биттагина – 49-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, боғча биноси эскирганлиги сабабли муассаса иш фаолиятини тўхтатган эди. Бугунги кунда овул аҳолиси учун барча қулайликларга эга бўлган замонавий, 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносини қайта реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Реконструкция ишлари пудратчи ташкилот “Жумуртов тех таъмир сервис” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишларига умумий қиймати 3 млрд 335 млн сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Эски боғчада шароитлар бўлмагани, узоқ йиллар давомида бу борада кўплаб қийинчиликлар кузатилгани ҳам айни ҳақиқат. Келажак эгалари дастлабки таълим-тарбияни мактабгача таълим ташкилотларида олар экан, боғчалар фарзандларимизнинг етук ва баркамол авлод бўлиб вояга етишлари, Ватанимиз равнақига ҳисса қўшадиган комил инсон бўлиб улғайишларида муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақиқатни чуқур англаган ва шу пайтгача “фарзандларимиз қачон замонавий боғчада таълим-тарбия олар экан”, деган саволлар билан яшаб келаётган овул аҳли бугун давлатимиздан, ҳукуматимиздан жуда миннатдор.

Куюк кўпир овули туманимизнинг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, овулдаги 5-сонли оилавий поликлиника шифокорлари ҳудуд аҳолисининг соғлигини сақлаш йўлида самарали фаолият юритиб келмоқда. Поликлиниканинг эски, яроқсиз ҳолга келиб қолган биносида шароитларнинг йўқлиги узоқ йиллардан бери аҳолининг асосий муаммолардан бири бўлиб келган. Бугун эса эски бино ўрнида янги, замонавий кўринишга ҳамда шарт-шароитларга эга бўлган, икки қаватли оилавий поликлиника биноси қад ростлади ҳамда фойдаланишга топширилиш арафасида турибди. “Жумуртов тех таъмир сервис” МЧЖ томонидан 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига амалга оширилган қурилиш ишлари якунланиб, бинога замонавий инвентарлар ҳамда тиббий асбоб-ускуналар буюртма қилинган.

Бугунги кунда тадбиркорлар учун берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳар бир маҳалладаги ишбилармонлар фаолиятида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Куюк кўпир овули ҳудудидаги бўш турган ерлар Президент фармони асосида тадбиркорларга берилиб, кўплаб янги иш ўринлари яратилгани ва бизнес эгаларининг даромадлари ошаётгани фикримизнинг исботидир. Ҳудудда янги қурилаётган аҳолига хизмат кўрсатиш маркази ҳам тадбиркорнинг ана шу имкониятлардан самарали фойдаланаётганининг далилидир. Қурилиш ишлари ўз ниҳоясига етиб, объект фойдаланишга топширилгач, 20 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланишига эришилади.

Туман марказидан жуда олисда, Туркманистон билан чегарада жойлашган Қорамон маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳам ҳавас қилгудек даражада. Ҳудуднинг шифобахш ҳавоси, бетакрор табиати, атрофни ўраб олган яшиллиги кишини ўзига тортади. 4 минг 425 нафар аҳоли яшаб келаётган Қорамон маҳалласида асосан деҳқончилик ривожланган бўлиб, қорамонликлар халқимизни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда. Аммо, ҳудудда шу кунга қадар болалар боғчаси йўқлиги овул аҳолисининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган эди. Мақсади, орзу-истаклари бир бўлган ҳудуд аҳолисининг бу муаммоси ҳам ижобий ечимини топиш арафасида турибди.

Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида ғамхўрлиги, олис ва чекка ҳудудлар аҳолиси фаровонлиги йўлида амалга ошираётган кенг кўламлиги ислоҳотлари натижасида Қорамонда ҳам замонавий давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қад ростламоқда. Маҳалла болажонлари учун 150 ўринли, замонавий кўринишдаги, барча шароитларга эга бўлган мактабгача таълим ташкилоти биносининг қурилиши сўнгги босқичда турибди.

Муассаса биносининг қурилишига жами 6 млрд сўм ажратилган бўлиб, қурилиш ишлари “Манғит инвест максимум” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Айни пайтда бинони пардозлаш ишлари давом этмоқда. Маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар билан суҳбатлашар эканмиз, фарзандларимиз боғча кўрмасдан мактабга бордилар, энди невараларимиз учун бундай шароитлар яратилмоқда, бундан жуда хурсандмиз, дея ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026