16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:21
Иқтисодиёт 👁 385

Амударё туманида пахта йиғим-терими мавсуми бошланди

Амударё туманида пахта йиғим-терими мавсуми бошланди

Амударё туманида 2024 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш мавсумининг рамзий бошланиши сифатида “Пахта карвони” тадбири ўтказилди.

Тумандаги Қипчоқ пахта қабул қилиш масканида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, фермерлар иштирок этдилар. Тадбирни туман ҳокими Собир Хўжаметов очиб берди ва барчани жорий йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсумининг бошлангани билан табриклаб, фермер хўжаликлари масъуллари ва теримчиларни ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда контрактация шартномаларини ортиғи билан бажаришга чақирди.

Тадбирида қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ҳамда илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари сўзга чиқиб, пахтакорларни мавсум давомида ғўзани парваришлаш борасида машаққатли меҳнат қилганининг, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарганининг натижаси, яъни ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклади.

Сўзга чиққанлар деҳқонларнинг пешона тери эвазига етиштирилган ҳосилнинг қисқа муддатларда сифатли териб олинишида барча пахтакорларга куч-ғайрат тилади. Шунингдек, барчани ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олишга бор имкониятни сафарбар қилишга чақирди. Тадбирга йиғилганлар юқори кайфиятда бошланган терим мавсумида Амударё тумани энг илғорлар қаторида бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.

Тадбир мобайнида “Қипчоқ” пахта қабул қилиш масканининг дарвозалари очилиб, илк пахта хомашёси қабул қилиниши бошланди. Мавсумни фаоллик билан бошлаган ва пахта карвонига карвонбошилик қилган 3та фермер хўжаликлари раҳбарларига туман ҳокими Собир Хўжаметов томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Жумладан, Қипчоқ овули ҳудудидаги “Умида Турсунбоева” фермер хўжалиги биринчи бўлиб пахта топширган хўжалик сифатида қайд этилиб, 15 тоннадан ортиқ пахта хомашёсини, “Файз баргида” фермер хўжалиги 10 тоннага яқин пахта хомашёсини, Амир Темур овули ҳудудидаги “Қурбаниязов Латифбой” фермер хўжалиги 5 тоннадан ортиқ пахта хомашёсини илғорлар қаторида топширдилар ҳам эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.

Шу каби тадбир туманнинг Аёқчи маҳалласидаги пахта қабул қилиш масканида ҳам ўтказилди. Қиличбой овулидаги фермер хўжаликлари далаларида ҳам бу йил мўл ҳосил тўпланди. Ҳудудда жойлашган фермер хўжаликларининг барчасида пахта йиғим-теримига уюшқоқлик билан киришилди ва ҳосилни тўлиқ қабул масканларига топшириб, “оқ олтин”дан юқори даромад олиш кўзланмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, тумандаги жами 13 минг 900га экин майдонларида пахта чигити экилган бўлиб, 352 та фермер хўжаликлари томонидан ғўзани парваришлаш, агротехник тадбирларини амалга ошириш ишлари ўз вақтида ташкил этилиб, пахта етиштирилди. Тумандаги фермер хўжаликлари кластерлар билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ жорий йилги мавсум мобайнида жами 48 минг 500 тонна хом-ашё етиштириш мажбуриятини олган. 13 сентябрь ҳолатига фермер хўжаликлари томонидан жами 842 тонна ҳосил йиғиб-териб олинган. Шундан 1-сектор ҳудудидаги пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари 215 тонна, 2-сектор ҳудудидаги пахтакорлар 275 тонна, 3-сектор ҳудудидаги хўжаликлар 249 тонна ва 4-сектор ҳудудидаги фермер хўжаликлари жами 103 тонна пахта ҳосилини топширган.

“Пахта карвони” тадбири мобайнида етиштирилган пахта хомашёсини қисқа муддатларда, совуқ кунларга қолдирмасдан йиғиб-териб олиш борасида олдинда турган вазифалар хусусида сўз юритилди. Отряд раҳбарлари томонидан терим жараёнларини белгиланган тартибга мувофиқ ташкил этиш, дала бошида теримчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш зарурлиги алоҳида қайд этилиб, тегишли масъулларга таклиф ва кўрсатмалар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026