12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:29
Фан ва таълим 👁 475

“Заковат” интеллектуал ўйинининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этувчи жамоалар аниқланди

“Заковат” интеллектуал ўйинининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этувчи жамоалар аниқланди

Мамлакатимизда иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантириш бўйича кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январь кунги бу борадаги махсус Қарори иқтидорли ёшларни интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилишда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Хусусан, мактаб, олий ўқув юртлари ва маҳалла ёшлари ўртасида шундай миллий интеллектуал танловлар янгича руҳда ташкил этиляпти.

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Амударё туманидаги “Олтин сарой” тантаналар мажмуасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида кўтаринки руҳда ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг Амударё тумани босқичи ҳам овул ва маҳаллалардаги барча иқтидорли ёшларни тафаккур даврасига қамраб олди. Мазкур турнирда тумандаги 85 та умумтаълим мактабларининг ҳар биридан жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун муносиб кураш олиб боришди. Қувонарлиси, қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда туманимиз ёшлари ўз билим ва иқтидорларини намойиш қилишди.

Турнир “Заковат интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича координатори Дилшод Жуманиязов томонидан юқори савияда бошқариб борилди. Ҳаяжонли ва қизғин кечган ўйинда иштирокчиларнинг тарихий, адабий ва мантиқий билимлари, тафаккур ва фикр тезлиги синовдан ўтказилди. Жамоаларнинг ҳар бири инсонни фалсафий мушоҳадаларга ундайдиган саволлардаги жумбоқларга астойдил жавоб излашди.

Ишонамизки, умумтаълим мактабларида таълим олаётган бу иқтидорли ёшлар, яъни “Заковат” билимдонлари эртага юрт корига ярайдиган муносиб фарзанд бўлиб камолга етадилар. Шу боис бугун улар олаётган билим ва эришаётган ютуқлар мамлакат ривожида муҳим пойдевор вазифасини ўтайди.

Дарҳақиқат, авваллари “Заковат” деганда ойнаи жаҳонда болаликдан кўрганимиз – ҳозиргидек гавжум бўлмаган, саноқли билимдонлар қуршовидаги столда ўтирган 6 кишилик жамоанинг саволларга жавоб бериши тушуниларди. Бироқ бугун манзара бутунлай бошқача. “Заковат” интеллектуал ўйинининг бир нечта тармоқлари, кўринишлари пайдо бўлди. Давлат томонидан катта маблағ ажратилиб, интеллектуал мусобақалар маҳаллаларгача кириб борди.

Турнир якунига етгач, ҳакамлар ҳайъати томонидан натижалар эълон қилинди. Жамоалар тўплаган умумий очколарга кўра, “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман босқичида 3-ўринга 22-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари, 2-ўринга 35-сонли ҳамда 1-ўринга 65-сонли умумтаълим мактаби билимдонлари сазовор бўлишди.

Ташкилотчилар томонидан ғолиб жамоалар диплом билан тақдирланди. Ушбу жамоалар “Заковат” интеллектуал ўйинининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026