Танлов ғолиблари тақдирланди
Орамизда Шекспирнинг "Ромео ва Жулетта"си тақдирига куйинган, Худойберди Тўхтабоевнинг Ҳошимжон Рўзиев аталмиш қаҳрамони билан унинг саргузаштларида бирга кезиб, Даниел Дефонинг Робинзон образини ҳис этиб кўзига ёш олиб таъсирланган китобхонлар бор бўлса ажаб эмас. Ҳа, китобхоннинг ҳамиша ўзи ёқтирган образи, қаҳрамони бўлади. Ўқувчи баъзан ўша қаҳрамон қиёфасида худди ўзини кўргандай бўлади...
Яқиндагина "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятининг "Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари" номли грант лойиҳаси доирасида ўтказилган "Мен севган бадиий қаҳрамон" мавзусидаги иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Танловда энг яхши ёзилган иншолар муаллифлари тақдирланди. Унга кўра, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 38-сонли мактаб ўқувчиси Хурсандбек Маърифатов ҳамда 40-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси Умида Иброҳимоваларнинг ёзган иншолари энг яхши дея эътироф этилди.
Шунингдек, уларга танловдаги фаол иштироки учун "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятининг фахрий ёрлиқлари, совға тариқасида тақдим этилган бадиий китоблари билан тақдирланди.
Тадбирга Республика маънавият ва маърифат маркази Амударё туман бўлинмаси етакчи мутахассиси Зарифа Соатбоева ҳам ташриф буюрди. Ўқувчиларни ютуқлари билан табриклаб, у ҳам бадиий китоблар гулдастасини тақдим этди.
Азиза Мадраҳимова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶