12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:15
Фан ва таълим 👁 465

Жорий йилда туманимиздаги 44-сонли мактабгача таълим ташкилотини 75 нафар тарбияланувчи тамомлади

Жорий йилда туманимиздаги 44-сонли мактабгача таълим ташкилотини 75 нафар тарбияланувчи тамомлади

Узлуксиз таълим тизимининг пойдевори ҳисобланган мактабгача таълим соҳаси болажонларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврдан бошлаб боланинг мустақил фаолияти ривожланади ҳамда инсоний фазилатлари шаклланади. Амударё туманининг Қум ёп маҳалласи ҳудудидаги 44-сонли мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ҳам маҳалла болажонларининг соғлом ва баркамол бўлиб улғайишлари йўлида бор куч ва имкониятларини ишга солмоқдалар.

Жорий йилда мазкур мактабгача таълим ташкилотини 75 нафар тарбияланувчи тамомлади ва 8 июнь куни болажонларни мактабга кузатиш муносабати билан “Хайр, боғчам – салом, мактаб!” тадбири ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Замира Сапарова, 39-сонли мактаб директори Саид Дурдибоев, мактабгача таълим ташкилоти директори Айнур Раҳманова ва болажонлар, уларнинг бобо-бувилари ҳамда ота-оналари иштирок этишди. Тадбирга тарбиячи Латофат Бобожонова бошловчилик қилди.

Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг Давлат мадҳиялари янгради. Шундан кейин Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Замира Сапарова тадбирни очди ва барча болажонларнинг келгуси мактаб таълимида аъло баҳоларга ўқишларига тилакдош бўлди.

Тадбирда сўз олганлар сўнги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ислоҳатлар, боғча таълимининг аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтишди. Қум ёп маҳалласидаги 39-сонли мактаб директори Саид Дурдибоев ўз сўзида болажонларга кейинги ўқув йилидан муқаддас даргоҳ – мактаб остонасига қадам қўйишлари муносабати билан омад ва муваффақиятлар тилаб, мактабда бир-биридан қизиқарли фанларни қунт билан ўрганишлари зарурлигини таъкидлади. Ҳақиқатдан ҳам боғчада тарбияланган бола мактаб таълимини ўзлаштириш давомида бошқа ўқувчилардан зийраклиги билан ажралиб туради.

“Хайр, боғчам – салом, мактаб!” тадбирида болажонлар ўтган давр давомида ўрганган билимларини меҳмонларга намойиш этишди. Болажонлар бахтли болалик, она Ватан, мактаб, боғча ҳақидаги ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёд олган шеърларини ифодали ўқишди. Шунингдек, шўх қўшиқларга ҳамоҳанг тарзда гуруҳ рақсларини ижро этишди. Тадбирда жам бўлган барча иштирокчилар уларни қарсаклар билан олқишлашди.

Айниқса, болажонларнинг оналари ва бувилари иштирокида ўрказилган савол-жавоб ўйинлари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади. Мазкур саволлар болажонларнинг қизиқишлари, севимли машғулотлари, яқин дўстларининг исмлари, яхши кўрган таомлари ва шунга ўхшаш мавзуларда тузилганлиги билан ўйин иштирокчиларининг фарзанди ҳақида қанчалик кўп маълумот билишларини синовдан ўтказди.

Шу ўринда айтиш жоизки, 44-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1982 йилда қурилган ва “Обод маҳалла” дастури асосида 2022 йилда қайта таъмирланиб, бугунги кунда замонавий қиёфа касб этган. Ҳозирда боғчанинг асосий биносида 194 нафар тарбияланувчи шинам-ёруғ хоналарда, қулай шарт-шароитларда тарбия қилиняпти. Қўшимча равишда ҳудуддаги 74-сонли мактабда қисқа гуруҳлар ташкил этилиши натижасида у ерда 110 нафар тарбияланувчи таълим билан қамраб олинган. Мазкур мактабгача таълим ташкилотида жами 60 нафар ходим фаолият юритади. Шулардан 24 нафарини педагоглар ташкил қилади.

2023 йилда муассаса тарбиячиси Сарбиназ Жаббарбергенова “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2023” кўрик танловида иштирок этиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Дарҳақиқат, боланинг келажаги боғчадан, унга берилаётган эътибордан бошланади. Унинг жамиятга тез мослашиши, мулоқот кўникмаларининг шаклланиши ва теран тафаккур қила олиши учун ҳам боғча ва ундаги таълимнинг аҳамияти ниҳоятда беқиёс.

Унутилмас лаҳзаларга бой ўтган тадбир нафақат кичкинтойларга, балки ота-оналарга ҳам ниҳоятда манзур бўлди.

Айнур Рахманова, 44-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026