Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияcи қабул қилинган кун муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди
9 апрель куни Амударё тумани марказий Маданият уйида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияcи қабул қилинган кун муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, депутатлар, ҳокимлик масъуллари, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари, таълим муассасалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.
Байрам тадбирида туман ҳокими Собир Хўжаметов ва ички ишлар тизими фахрийси Эркин Ражабовлар сўзга чиқиб, юртдошларимизни Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод қилиб, халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, юртимизда яшаётган миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш – Конституциямизнинг бош мақсади эъканлигини алоҳида эътироф этишди. Шунингдек, Конституцияни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчанинг шарафли бурчи эканлиги таъкидланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияcи 1993 йил 9 апрель куни XII чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг XII сессиясида қабул қилинган. Қорақалпоғистон Республикаси халқи инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда, Қорақалпоғистон давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб ҳамда фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида ўзининг мухтор вакиллари сиймосида мазкур Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясини қабул қилганига бу йил 31 йил тўлди. Амударё туманида ушбу сана ҳар йили ҳам юқори савияда ва кўтаринки руҳда нишонланади.
Маданият маркази биносидаги саҳнага ўрнатилган экранда мамлакатимизда, хусусан Қорақалпоғистонда турли соҳаларда эришилаётган ютуқлар акс этган роликлар намойиш этилди. Видеороликларда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Қорақалпоғистонда аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқларни обод қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг, амалий ишларнинг натижаси ҳаётий мисоллар орқали намойиш қилинди.
Байрам тадбирида туманнинг таниқли ва хушовоз санъанткорлари ижросида она Ватан, тинчлик ва дўстлик тараннум этилган гўзал куй-қўшиқлар янгради. Ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг азалий дўстлиги, тинч-тотув яшаб келаётгани, халқимиз турмушининг фаровонлиги, мамлакатимиз қудрати гўзал куй-қўшиқлар ва рақслар орқали тараннум этилди. Бахтимиз қомуси бўлган Конституциямизда ҳам миллати, тили ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар барча юртдошимизнинг тенг ҳуқуқли этиб белгилаб қўйилгани юртимизнинг буюк келажаги ва халқимиз фаровон турмушининг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади.
Ғ.Ешниёзов

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶