12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:01
Иқтисодиёт 👁 477

Оқ олтин овулидаги ўзини ўзи банд этган, томорқасидан унумли фойдаланаётган ҳамюртларимиз ҳаётидан

Оқ олтин овулидаги ўзини ўзи банд этган, томорқасидан унумли фойдаланаётган ҳамюртларимиз ҳаётидан

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан хотин-қизлар банлигини таъминлаш, уларнинг ҳаётда, жамиятда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Амударё туманидаги барча овул ва маҳаллаларда фаолият олиб бораётган “еттилик” томонидан аҳолининг банд бўлмаган қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, туманимиздаги Оқ олтин овулида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоли Моҳира Якубова ҳудуддаги ишсиз хотин-қизларнинг ҳаёт тарзининг ўзгаришида, ўзларининг иқтидорлари ва қобилаятларини юзага чиқариши, ўзини ўзи банд қилишида ҳар томонлама ёрдам бермоқда.

Оқ олтин овулида яшовчи ёш оила бекаси, 2 нафар фарзанднинг онаси Муяссар Сапарбоеванинг тикувчилик касбига қизиқиши жуда катта эканлигини билган Моҳира опа унинг ҳозирги кунда яхши даромад топаётган қўли гул тикувчи бўлишига катта ҳисса қўшган.

Муяссар Сапарбоева оддий, эски тикув машинаси орқали қўни-қўшни ва қариндошларнинг кийимларини тикиб бераётганини кўрган хотин-қизлар фаоли Моҳира Якубова ўтган йили унга 22 млн сўм миқдорида кредит маблағи олишига ҳамда ушбу маблағ ҳисобига янги, замонавий кўп функцияли тикув машиналари олишига амалий ёрдам берди.

Шунингдек, Муяссар “Tamara Textil” МЧЖда ўқиб, касб-ҳунар ўрганди ҳамда тикувчилик соҳаси бўйича билимларини янада бойитди. Ҳозирда Муяссарнинг 2 нафар шогирд қизлари у билан биргаликда фаолият юритиб келмоқдалар. Рисолат Давлетбоева, Севара Раҳимбергенова келгусида устози каби қўли гул тикувчи бўлиш учун янги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқдалар ҳамда бандлиги таъминланиб ўзларининг кундалик эҳтиёжлари учун даромад топмоқдалар.

Айни пайтда Муяссар уйда фарзандлари парвариши ҳамда уй юмушларини қилиш билан бир қаторда уй шароитида тикувчилик орқали яхши даромад топиб келмоқда. Мижозлари сони кундан кунга кўпаймоқда.

Ана шундай қўли гул ҳунармадлардан яна бири Гулчеҳра Ўтабоева ишсиз хотин-қизлардан бири сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган эди. Гулчеҳранинг тўқувчиликка бўлган қизиқиши болалик чоғларида уйғонган. У тўқувчиликнинг сирларини илк бора момосидан ўрганган. 3-4-синф ўқувчиси бўлган пайтларидаёқ тўқишни ўрганиб, ўзига ва оила аъзоларига турли кийим-кечаклар тўқий бошлаган.

Гулчеҳра касб-ҳунар коллежида ўқиб, ўз билимларини янада бойитди ҳамда ҳунарманд тўқувчи сифатида сертификатга эга бўлди. Ҳозирда 3 нафар фарзанднинг онаси Гулчеҳра уйида ҳам фарзандлар тарбияси билан шуғулланади, ҳам қайнона-қайнотасининг хизматини қилади ҳамда қўни-қўшни, қариндош уруғлар, таниш-билишлар учун буюртма асосида турли кийим-кечаклар, қишки бош кийимлар, қўлқоплар, пайпоқлар, нимчалар ҳамда турли кўринишдаги юмшоқ ўйинчоқлар тўқиб, оиласига яхши даромад олиб келмоқда.

Гиламдўзлик ота-боболармиздан, авлоддан авлодга етиб келаётган энг қадимий ҳунарлардан биридир. Оқ олтинлик яна бир ҳамюртимиз Тўлғоной опа Худайбергенова гилам тўқиш сирларини ота-боболаридан ўрганган. Мактаб ўқувчиси бўлган пайтларидан буён гилам тўқиш билан шуғулланиб келади.

Мактабни битиргандан кейин отаси ва акаси Тўлғоной опага катта гилам тўқиш асбобини ясаб беришади. Ушбу ускунани ҳозирги кунга қадар авайлаб-асраб фойдаланиб келаётган Тўлғоной опа катта хонадонидаги барча гиламларни ўз қўл меҳнати билан тўқиган. Бугунги қадар Тўлғоной опа кўплаб шогирдлар чиқарган.

Ҳозирги кунда 3 нафар ўғли, келинлари, неваралари билан катта оила бўлиб биргаликда яшаб келаётган оиланинг ҳамжиҳатлиги ҳавас қилгулик. Келинлари ва неваралари ҳам Тўлғоной опадан катта қизиқиш билан гиламдўзлик сирларини ўрганиб келишмоқда.

Оқ олтин овулида ердан унумли фойдаланиб келаётган ҳамюртларимиз ҳам жуда кўп. Шулардан бири Каримбой ака Ниятуллаев ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, турли хил савзавотлар етиштириб келмоқда.

Каримбой ака оила аъзолари билан бундан 4 йил олдин банк кредити ҳисобига томорқасида ташкил этган 2,5 сотихлик иссиқхонасида меҳнат қилишади. Иссиқхонада, асосан, Каримбой аканинг турмуш ўртоғи Хушрўй Алламбергенова ва келини Дилдора Собирова экилган памидор, бодринг, редиска, пиёз, кортошка, карам каби сабзавотлар ниҳолларини парвариш қилишади. Йилига икки марта ҳосил олинадиган иссиқхонада сув тежамкорлиги учун томчилатиб суғориш йўлга қўйилган. Оила ўзларининг истеъмолидан ортган сабзавотларни Манғит деҳқон бозорига олиб бориб сотади ва яхши даромад олади.

Шунингдек, Оқ олтин овулида яшовчи нуроний Қуролбой ота Камолов 15 йилдан буён томорқасида ташкил этган иссиқхонасида турли маҳсулотларнинг кўчатларини етиштириб келмоқда.

Қуролбой ота томоқасидаги арча ниҳолларини ёшлигида Россиядан олиб келган ва кўпайтиришни йўлга қўйган. Томорқадаги 4 сотих ер майдонида ташкил этилган иссиқхонада фарзандлари ва келинлари помидор, бодринг, редиска, карам каби сабзавотлар ҳамда мевали дарахтлар кўчатларини етиштиришади. Етиштирилган кўчатларни овул аҳолисига ҳамда бозорга олиб бориб сотади ва бундан келаётган даромад эвазига оиланинг иқтисодий аҳволи кун сайин яхшиланмоқда.

Овулдаги хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит ва субсидияларни жалб қилиш, оилаларнинг иқтисодий шароитини яхшилашга ҳисса қўшаётган Оқ олтин овули хотин-қизлар фаоли Моҳира Якубованинг келгусидаги фаолиятига ҳам ривож тилаймиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026