12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:13
Сиёсат 👁 386

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг 71-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг 71-сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 27 март куни Амударё туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатларин туман кенгашининг навбатдаги 71-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Ғуломжон Эшниязов очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 14-Пахтакор сайлов округидан депутат Тамара Юсупова сайланди.

Сессияда дастлаб “Амударё туманини ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда ишларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала юзасидан секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Ҳисоботларда секторлар раҳбарлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган амалий чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда ушбу йўналишда тумандаги барча корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, таълим муассасаларида тарғибот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Хусусан, туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Собир Хўжаметов жорий йилда сектор ҳудудида яшовчи 1 565 нафар ишсиз аҳолининг иқтисодиёт тармоқларида бандлигини таъминлаш мақсад қилиб олинганини таъкидлаб ўтди. Шундан 45 нафар аҳоли ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига, 407 нафари хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳисобига, 1048 нафари қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамда 65 нафари қурилиш соҳасида иш билан таъминланиши режалаштирилган.

Туман прокурори – 2-сектор раҳбари Азиз Рўзметов ўз ҳисоботида мутасадди ташкилотлар билан биргаликда сектор бўйича жами 1 699 нафар ишсиз аҳолининг, шундан 796 нафар аёллар ва 532 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича маҳаллалар кесимида алоҳида дастурлар ишлаб чиқилганини қайд этди.

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи – 3-сектор раҳбари Жамоладдин Юсуповнинг ҳисоботида ўтган йил давомида сектор бўйича 6 минг 946 та иш ўрни ташкил этилгани, шундан 39 фоиздан ортиғи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳиссасига тўғри келгани таъкидланди. Жорий йилда 3 696 нафар ишсиз аҳолининг иқтисодиёт тармоқларида бандлигини таъминлаш режалаштирилаётгани қайд қилиниб, бу ҳақида депутатларга батафсил маълумотлар берилди.

Кун тартибидаги дастлабки масала бўйича туман Солиқ инспекцияси бошлиғи – 4-сектор раҳбари Жаҳонгир Раҳимовнинг ҳисоботида ҳам Амударё туманини ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда сектор раҳбари томонидан маҳаллаларда ишларни ташкил қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Сессияда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Камилжан Айтбаев “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун зарур маблағ ажратиш бўйича таклиф киритди. Таклиф депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, бир овоздан тасдиқланди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Амударё тумани Адлия бўлими бошлиғи Мансур Садиков ахборот берди. Ахборотда қайд қилинганидек, бўлимга 2023 йил давомида жами 359 та ариза ва шикоят келиб тушган бўлиб, судларга 156 нафар фуқаронинг манфаатида аризалар киритилиб, шундан 146 таси қаноатлантирилган. 18 та давлат идора ва ташкилотларида ўрганишлар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 2101 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва бартараф этилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Азизбек Таджиев ҳисобот берди. Ҳисоботда қайд қилинганидек, 2023 йил давомида бўлим иш юритувида олдинги йил қолдиғи билан жами 253,2 млрд. сўмлик 28 594та ижро хужжатлари келиб тушган бўлиб, шундан, 174,1 млрд. сўмлик 13 246та ижро ҳужжатлари тамомланган ёки тугатилган. 126,8 млрд сўмлик 8882та ижро ҳужжати амалда ундирилган. Бўлим томонидан ундириладиган жиноят натижасида етказилган зарар, давлат божи, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкларни сотишдан тушган пулларнинг 50 фоизи, яъни 3 млрд 520 млн сўм маблағ “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Сессия кун тартибидаги кейинги масала юзасидан туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Шукурулло Юсупов ҳисобот берди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги қарорига асосан ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғоришга сув олиш лимитлари ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгиланган. Шунга кўра 2024 йил вегетация даври учун сув олиш лимитлари ишлаб чиқилиб, депутатлар эътиборига ҳавола қилинди ва бу бўйича Кенгаш қарори қабул қилинди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Палванов ҳисобот берди. Ҳисоботда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари маълум қилиниб, ердан самарасиз фойдаланган ва ер ижара шартномаси муддати тугаган хўжалик субъектларининг ерларини белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариш таклифи киритилди.

Шунингдек, туманда 2024 йил ҳосили учун жами 31 минг 274 гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режалари ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Кун тартибидаги сўнгги масалада депутатларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 20 февраль кунги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботларини эшитиш тўғрисида”ги қарори асосида “Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши томонидан туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш тартиби” ишлаб чиқилгани маълум қилиниб, ушбу ҳужжат депутатлар муҳокамасига ҳавола қилинди.

Сессияда шунингдек, Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Барча масалалар юзасидан Кенгаш қарорлари қабул қилинди ва шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026