12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:22
Саломатлик 👁 601

МАЪНАВИЯТ МАСКАНИГА АЙЛАНГАН 1-СОНЛИ МАКТАБ КУТУБХОНАСИДА КИТОБХОН ЁШЛАР САФИ ОРТМОҚДА

МАЪНАВИЯТ МАСКАНИГА АЙЛАНГАН 1-СОНЛИ МАКТАБ КУТУБХОНАСИДА КИТОБХОН ЁШЛАР САФИ ОРТМОҚДА

Инсон билимни энг аввало китоблардан ўрганади. Китобларни бежизга билимлар калити дейишмайди. Кимки, китобларга ошно бўлса, тафаккури ва дунёқараши кенгаяди, илми ортиб, маънавияти юксалади. Шу сабабли юртимизда аҳолини, айниқса, ёшларни китобхонликка жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имкониятлар яратилмоқда.

Амударё туманидаги amunews.uz веб-сайти таҳририятининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасида ҳам ёшларнинг дунёқарашини ва маънавиятини юксалтириш, уларни ёт ғоя ва иллатлардан ҳимоя қилиш, улар ўртасида китобхонликни янада оммалаштиришга, китобхон ёшлар сафини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда. Ушбу грант лойиҳаси доирасида Навоий номли маҳалла ҳудудидаги 1-сонли умумтаълим мактаби кутубхонаси фаолияти билан танишиш мақсадида мазкур маънавият масканига ташриф буюрдик.

Мактаб кутубхонаси нафақат ўқувчи-ёшлар балки, шу атрофдаги аҳоли учун ҳам севимли масканга айланган ва доим китобхонлар билан гавжум. Боиси ушбу файзли кутубхонада мактаб дарсликларидан ташқари, хилма-хил мавзудаги бадиий-илмий адабиётлар ҳам мавжуд. Кутубхонада китоблар билан тўла жавонлар жойлаштирилган хонадан ташқари, барча шароитларга эга бўлган шинамгина ўқув зали ҳам ташкил этилган. Бу ердаги дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар сони 14 минг 323 дона бўлса, турли мавзулардаги бадиий адабиётлар 1236 тага етказилган.

Ушбу кутубхонада 2012 йилдан буён ишлаб келаётган кутубхона мудираси Ирода Алланиёзованинг ҳам китобхон ёшлар сафи ортишида ҳиссаси катта. У янги китоблар сонини кўпайтиришга, шу билан бирга бор китоблар ҳақида ўқувчи-ёшларга батафсил маълумотлар бериб боришга ҳаракат қилади. Ундан ташқари, китобхонлик ҳафталиклари, адабий кечалар ўтказиб, ўқувчиларнинг қизиқишларини янада ошириб боради. Ҳозирга кунда мактабда таълим-тарбия олаётган 734 нафар ўқувчидан 689 нафари кутухонага доимий аъзо бўлишган. Қолганлари эса шу ерга мунтазам равишда келиб, китоблар билан танишишади ва уларни ўқув залида муотлаа қилишади.

Деярли 1 асрлик тарихга эга бўлган ушбу 1-сонли мактабда ўқувчилар таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган. Мактаб 2023 йил апрель ойида “Open budget” лойиҳасида иштирок этиб ғолиб бўлди ва 1 млрд. 300 минг сўм эвазига мактаб замонавий кўринишга келтирилди.

Бугунги кунда мактабимизда 84 нафар ўқитувчи сал кам 800 ўқувчига таълим-тарбия бермоқда. Уларнинг 12 нафари олий, 34 нафари 1-тоифали ўқитувчилардир. Яқинда Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида мактабимиз инглиз тили фани ўқитувчилари фаол қатнашиб, 3-ўринни эгаллади ва 50 млн. сўмлик сертификатни қўлга киритишди. Шунингдек, 2023-2024 ўқув йилида мактаб битирувчилари Фан олимпиадаларида ҳам фаол қатнашиб, юқори натижаларни қўлга киритишди.

Мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчилари Гулчеҳра Қурбонбоева, Мубора Халиллаева, Дилдора Ҳайитбоева, Моҳира Камоловалар ҳамда тажрибали қорақалпоқ тили фани ўқитувчилари Аптабида Абдимурадова, Дилдора Қўчқоровалар ҳам дарсдан ташқари машғулотлар ташкил этиб, уларни кутубхонада ўтказишади. Ёшларга ўзбек мумтоз адабиёти, 20-аср адабиёти ва ҳозирги замон адабиёти ривожига ҳисса қўшган адиб ва шоирлар ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб, уларнинг асарлари билан таништириб боришади.

Эътироф этиш жоизки, мактаб кутубхоналари ахборот ва билимга тобора кўпроқ асосланиб бораётган замонавий дунёда муваффақиятли фаолият олиб бориш учун фундаментал аҳамият касб этувчи маълумот ва ғояларни тақдим этади. Навоий маҳалласидаги 1-сонли мактаб кутубхонаси ҳам ўқувчиларни таълим олиш кўникмалари билан қуроллантириб, уларнинг тасаввурларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиб, болаларнинг комил инсонлар бўлиб етишишларида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026