12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:13
Сиёсат 👁 403

“ЁШЛАР ВА БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЁШЛАР ВА БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Билимдон, интилувчан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини юзага чиқаришда зарур шароит ва имкониятлар яратиш мамлакатимизда доимий устувор вазифа саналади ва бу борада қабул қилинаётган Президент Фармон ва Қарорлари, ҳукумат Қарорларининг мазмун-моҳияти ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини изчиллик билан амалга оширишга қаратилган.

“Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони ҳам ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зарур имтиёзлар, яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратишга қаратилгани билан ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Албатта бу борада ижро ҳокимияти органлари депутатлар ва фаоллар томонидан амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларининг ҳам аҳамияти катта.

Манғит шаҳрининг Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги 40-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 9-сонли Баённомасида белгилаб берилган топшириқлар ижросига бағишланган тарғибот тадбирида ҳам мамлакатимизда, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ёшлар ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар, муҳим янгиланишлар, ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий соҳадаги туб бурилишлар, хусусан, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ёшлар томонидан амалга оширилаётган кенг бунёдкорлик ишлари хусусида сўз юритилди.

Тарғибот тадбирида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари Қувончбой Боймуратов, 40-сонли мактаб директори, Қорақалпоғистон Халқ ўқитувчиси Санобар Хўжамуродова, “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди имом-хатиби Абдураҳмон ҳожи Матсапаев, Маънавият ва маърифат маркази Амударё туман бўлими раҳбари Ислом Маткаримов, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Муқаддас Бекназарова, Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мадамин Казаковлар “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амударёлик тадбиркор ёшлар томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли, келажакни кўзлаб режалаштирилган истиқболли лойиҳалар хусусида батафсил тўхталдилар.

Айниқса, ўз бизнес-лойиҳаларини амалга ошириш натижасида олис қишлоқлардаги уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаётган, турли тоифадаги дафтарларга киритилган ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг касб-корли бўлишларига кўмаклашиш мақсадида тадбиркор ва билимдон ёшлар томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган янги-янги лойиҳалар хусусидаги тарғибот-ташвиқот суҳбатлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Тарғибот тадбири давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Қувончбой Боймуродов “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган кенг қамровли вазифалар ва бу вазифаларни амалга оширишдан кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумотлар бериб, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш юзасидан Амударё туманида ишлаб чиқилган режалар бўйича маълумотлар берди. Тадбиркорлик соҳасида юксак натижаларга эришаётган ёшлар ҳақида фахрланиб сўз юритди.

Шунингдек, тарғибот тадбири давомида Жўқорғи Кенгес депутати Санобар Хўжамуродова, “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди имом хатиби Абдураҳмон Матсапаев, Маънавият ва маърифат маркази Амударё туман бўлими раҳбари Ислом Маткаримов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Муқаддас Бекназарова, Фаровон МФЙ раиси Мадамин Казаковлар “Ўзбекистон-2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланган вазифалар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 9-сонли Баённомаси бўйича топшириқлар ижроси юзасидан жойларда амалга оширилаётган ижобий ишлар хусусида сўз юритдилар.

Тарғибот тадбири иштирокчилари масъулларга ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар бердилар ва қониқарли жавоблар олдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026