16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:35
Саломатлик 👁 450

«АВТОМОБИЛСИЗ КУН» АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА “САЛОМАТЛИК УЧУН 5000 ҚАДАМ” ПИЁДА ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

«АВТОМОБИЛСИЗ КУН» АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА “САЛОМАТЛИК УЧУН 5000 ҚАДАМ” ПИЁДА ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

Нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё миқёсида тобора глобал тус олиб бораётган экологик бўҳронлар инсониятни ўйлаб иш қилишга, атроф-муҳит муҳофазасига жиддий эътибор қаратишга ундамоқда. Сабаби, билиб-билмай табиатга қилинган тажовузкорона ҳаракатлар туфайли яшил қалқонимиз бўлган дов-дарахтларни, табиий бутазорларни аёвсиз кесиб, уларнинг ўрнида ҳар хил тоифадаги қурилишларни амалга ошириш оқибатида кўчалар, бутун-бутун маҳаллалар ҳудудларида жазирама иссиқдан ҳимояловчи соя-салқин жойлар кескин камайиб кетди. Салгина шамол турса, чанг-тўзон кўтарилиб, ҳаво сифатининг бузилишига сабаб бўлаётган бу каби ҳолатларга барҳам бериш учун мутахассислар жиддий бош қотираётгани ҳеч кимга сир эмас. Албатта, бу муаммони бирданига бартараф этиш, мусаффо ҳаво муҳитини яратиш осон эмас. Чунки бир туп ниҳол ўсиб, Президентимиз айтганларидай, “соғлом ҳаво – кислород ишлаб чиқариш даражасига етгунича камида 10-15 йил вақт керак бўлади”.

Хўш, унгача нима қилиш, қандай чора-тадбирларни амалга ошириш керак? Бунинг учун мамлакатимизда тизимли равишда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасидаги кўчат экиш ва уларни сифатли парвариш қилиш, йўқотилган яшил қалқон – табиий мувозанатни тиклаш, атроф-муҳитга оқилона муносабатда бўлиш талаб этилади. Бундан ташқари, аҳоли зич яшайдиган шаҳарларда автомобилларнинг тиғиз вақтларда ҳаракатланишини тартибга солиш, ривожланган давлатлар, айниқса, Хитойдаги каби мунтазам равишда автомобилсиз кун акцияларини ташкил этиш орқали атроф-муҳитга тарқалаётган заҳарли тутун ва газларни камайтириш, ҳавода чанг зарраларининг кўтарилишига барҳам бериш энг оқилона тадбирлардан бири саналади.

Бу борада “Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони барчамиз учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Унга кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалари белгиланган меъёрдан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш йўлга қўйилади. Шу билан бирга юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган ҳамда соғлиги ҳавонинг ифлосланишига таъсирчанлиги юқори бўлган фуқароларни зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиёти жорий этилади.

Шунингдек, ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонларида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этилади. “Автомобилсиз кун” акцияси, “Саломатлик учун 5 000 қадам” пиёда юриш марафонлари ўтказилади.

Жорий йилнинг 24 февраль санасида Амударё тумани спорт мактаби, туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари, маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар, кўча бошчи аёл-қизлар иштирокидаги “Автомобилсиз кун” акцияси доирасида ўтказилган “Саломатлик учун 5 000 қадам” пиёда юриш марафони ҳам экологик мусаффо ҳаво муҳитини яратиш, Манғит шаҳри ва маҳаллалар ҳудудида чанг зарраларининг атмосфера ҳавосига кўтарилишининг олдини олиш, қолаверса, саломатлигида муаммолари бўлган аҳолини соғлом ҳаётга қайтаришга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Акция иштирокчилари ҳамжиҳатликда ва юқори кайфиятда 5000 қадамдан зиёд масофани пиёда юриб ўтдилар. Марафон иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатларини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Салават Казбеков, Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси катта инспектори Қалбай Муратов ва Амударё туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими масъуллари кузатиб бордилар.

Пиёда юриш марафони якунида марафон иштирокчиларидан бир гуруҳи масъуллар томонидан маънавий рағбатлантирилдилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026