12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:00
👁 4,970

Ҳамма иш жойида бўлса, МУАММО ҚАЕРДАН ЧИҚАДИ?

Ҳамма иш жойида бўлса,  МУАММО ҚАЕРДАН ЧИҚАДИ?

Таҳлил. Танқид. Таклиф

 

Ер юзидаги 200 дан ортиқ давлатларда турли халқлар, турфа тоифага мансуб миллатлар яшашади. Ҳар бир давлатнинг ўзига хос қонун- қоидалари, ўз халқи менталитетига мос турмуш тарзи бор. Ана шу турмуш тарзининг инсон бахт-саодати, тинч ва фаровонлигини таъминловчи тамойиллар асосига қурилиши ҳамма нарсадан муҳим. Лекин дунёдаги барча давлатларда ҳам табиатнинг энг олий маҳсули ­– инсоннинг бахт-саодатини кафолатловчи тамойиллар мавжуд, деб бўлмайди. Ваҳоланки, ўта шиддат билан ривожланиб бораётган бу кўхна дунёда ҳамон қорни нонга тўймайдиган, эгни юпун, бошпанага, меҳрга зор миллионлаб кексалар, болалар, ўсмир-ёшлар бор. Қаранг, айни пайтда дунё халқларининг 61 миллионга яқин фарзандлари мутлақо ўқиш-ёзишни билишмайди. Она сутига тўймаслик, яхши еб-ичмаслик, турли хил касалликларга чалиниш оқибатида ҳар йили дунёда салкам 11 миллион бола 5 ёшга етмай нобуд бўлишади. Энг ёмони, 10 миллионга яқин болалар мутлақо оғир шароитларда яшашади.

Биз юқорида қайд этганимиз, турли давлатларда тамоман ночор ҳолатда яшаётган дунё болаларининг турмуш тарзини таҳлил қилиб ўтирмоқчи эмасмиз. Балки айримлари 50-100, ҳатто 200 йиллик ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий давлат тузуми тарихига эга давлатлардаги ғамхўрликка мухтож болалар ҳаётидан тубдан фарқ қилувчи ниҳоятда ёш, бор-йўғи 23 йиллик мустақил давлат тузумига эга Ўзбекистон давлати болаларининг бахт-саодатини таъминлашга хизмат қилувчи, фақат ва фақат эзгуликка йўғрилган мустаҳкам қонуний асослар яратиб қўйилганлигини, бу қонун ҳужжатлари миллатимиз болалари, ўсмир ёшлари ҳаётида амалий исботини топаётганини фахрланиб айтгимиз келади.

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини белгиловчи ўнлаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар яратилганки, уларнинг барчасида бахтиёр болалик, соғлом ва баркамол авлод келажаги тўлиқ кафолатланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қатор моддалари, 22 та Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 та Фармонлари ва 10 та қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 40 та қарорлари, 32 та турли мазмундаги идоравий ҳужжатларнинг барчаси мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг дунёга келган кунидан то улғайиб, маълум касб-корли, ўқимишли, зиёли, ишбилармон ва тадбиркор шахс сифатида шакллангунига қадар давлат томониданбеқиёс ғамхўрликлар билан қамраб олинганидан яққол далолатдир.

Агар эътибор берган бўлсангиз, муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида "Соғлом бола йили” давлат Дастури доирасида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ишлар мазмунига алоҳида тўхталиб, ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни вояга етказишдек хайрли мақсадлар учун "барча манбалар ҳисобидан 4 триллион 795 миллиард сўм ва 260 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланганини” мамнуният билан таъкидлаган эдилар. Бу ­– бизнинг мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати нақадар катта устувор йўналиш эканлигидан далолатдир. Бундай ғамхўрликлардан баҳраманд ёшлар Ўзбекистон шарафини энг нуфузли беллашувларда, спорт мусобақалари ва санъат фестивалларида муносиб ҳимоя қилишмоқда. Биргина 2014 йилда 10 нафар ўзбекистонлик ўқувчи-ёшлар хорижий давлатларда ўтказилган йирик халқаро мусиқа ва санъат фестивалларида энг юқори ­– "Гран при” совринини, 60 нафари эса биринчи ўринларни эгаллашди. Халқаро фан олимпиадалари, жаҳон миқёсидаги кўплаб спорт мусобақаларида мамлакатимиз ёшлари мислсиз ютуқларни қўлга киритишмоқда. Биргина спорт соҳасида 2014 йилда 44 та медал соҳиблари бўлишди, шулардан 9 таси олтин, 14 та кумуш ва 21 та бронза медал Ўзбекистон номига ёзиб қўйилди.

Ёшларнинг бундай муваффақиятли одимлари ҳақида юзлаб, минглаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Лекин ёшларимизнинг барчаси ҳам давлатимизнинг юқоридаги каби ғамхўрликлари ва эътиборига муносиб яшашяптими? Ўқишда, ишда ва ҳаётда замон билан ҳамнафас қадам ташлаб, юқоридаги каби катта ютуқларга эришаётган тенгдошларидан ибрат олишга ҳаракат қилишаётирми? Ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга ошириш борасида ўзини ўзи бошқариш органларида, маҳаллаларда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Жойлардаги "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари, вояга етмаганлар билан ишлашиш комиссиялари, милиция таянч пунктлари участка нозирлари ёшларнинг уюшмаган қатлами билан ишлашишда қандай тажрибага эга? Касб-ҳунар коллежларида ўқувчи-ёшлар билан ишлашишнинг ўзига хос тизими яратилганми? Гап мана шунда!

Биз юқорида мамлакатимизда ёшларга доир давлат сиёсатини амалга ошириш борасида яратилган қонуний асослар хусусида бекорга батафсил тўхталганимиз йўқ. Сабаби, ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари, эл-юртга муносиб фарзанд, келажак ворислари сифатида ўзларини намоён этишлари учун керагидан ортиқ имконият эшиклари ланг очиб қўйилган бўлишига қарамай, бу имкон эшикларини ўз қўллари билан "ёпиб”, ўз тақдирига (ва демакки, юрт тақдирига!) бефарқ яшаётган ёшларимиз борлиги, афсуски сир эмас.

Фикримизни аниқ далиллар асосида давом эттирсак: туман ички ишлар бўлими томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида содир этилган турли мазмундаги жиноят ва ҳуқуқбузарликлар 2012 йилда 11 тани ташкил этган. Кўрилган профилактик чора-тадбирлар, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишларининг самараси ўлароқ 2013 йилда бу кўрсаткич 4 тага камайган, яъни 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жиноятчилик 7 тани ташкил этган. Аммо бу рақам 2014 йилда қарийб 2,5 баравардан ошиб, 18-30 ёшлилар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сони19 тага ўсган.

Тумандаги ҳар битта ОФЙ ва МФЙда биттадан халқ осойишталигини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга масъул бўлган милиция таянч пункти нозирлари фаолият юритишади. Хўш, жойлардаги милиция таянч пунктлари нозирлари ўз ҳудудларида ёшлар билан қандай ишлашаётир?

Узоққа бормай, фақат ўтган 2014 йилда профилактик ҳисобда турган ёшлар билан боғлиқ жиноятлар географиясига бир назар ташлаб кўрайлик: бевосита ёшлар иштирокида содир этилган 19 та жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг 9 таси Манғит шаҳри маҳаллаларига тўғри келади. Шундан 4 таси Бўстон маҳалласи, қолган 5 таси эса Ойбек, Навоий, Чордара, Бойовул ҳамда Беруний номли маҳалла ёшлари томонидан, 10 та жиноят ва ҳуқуқбузарлик эса Холимбег, Дўрман, Бобур, Қангли, Тўлқин ва Ўрта қалъа овулларининг ёшлари томонидан содир этилган. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг катта улуши Манғит шаҳри маҳаллалари ҳисобига тўғри келаётгани ғоят ачинарли. Чунки, Манғит шаҳри ­– туман маркази. Энг асосийси, шаҳарда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун яратиб қўйилган шарт-шароитларҳавасга муносиб. 40 тадан ортиқ спорт-соғломлаштириш иншоотлари, "Ёшлик” кинотеатри, болалар спорт мажмуаси, компъютер ўқув марказлари шаҳар маҳаллаларида яшовчи ёшлар учун ҳамиша очиқ.

Шу ерда ҳақли бир савол туғилади: - ­Хўш, жойлардаги ёшлар билан ишлашишда масъуллар ­- ўзини ўзи бошқариш органлари қошидаги вояга етмаганлар билан ишлашиш комиссиялари, "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари юқоридаги шарт-шароитлардан унумли фойдаланаётирми?

Биз ушбу саволга жавоб топиш мақсадида Манғит шаҳрининг Бўстон маҳалласи ҳудудида олиб борилаётган профилактика тадбирларининг ҳолати билан танишдик. Бу ерда ёшлар тарбиясига масъуллар томонидан олиб борилаётган ишларнинг барчаси аъло! Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадларини ифода этувчи ишлар режаси аниқ ва пухта ишлаб чиқилган: ижтимоий шериклик асосида ўтказилган тадбирлар рўйхати, маърузалар, суҳбатлар, ошкора мулоқотлар, спорт мусобақалари ­– бу рўйхат анчагина узун. Ҳужжатларнинг далолати шундаки, барча иш рисоладагидай. Энг муҳими, ҳужжатларда қатъий тартиб, интизом акс этиб турибди! Лекин амалда-чи? Амалда 2014 йилда ёшлар томонидан содир этилган 19 та жиноятнинг 4 таси Бўстон маҳалласига тўғри келгани ачинарли.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда 2010 йил 12 августда қабул қилинган "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонун муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сонли қарорига асосан тасдиқланган "Фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси тўғрисида НАМУНАВИЙ НИЗОМ”да вояга етмаганлар билан ишлашиш, уларнинг таълим масканларида муносиб таълим-тарбия олишлари учун ота-она томонидан етарли шарт-шароитлар яратиб бериш, вояга етмаганларнинг ота-оналари, таълим-тарбия масканлари ва фуқаролар йиғинлари масъуллари билан ички ишлар бўлимлари ходимларининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ўзаро ҳамкорликда олиб бориши зарур бўлган профилактик тадбирлари, бурч ва вазифалари, аниқ, бандма-банд кўрсатиб берилган. Ушбу қонун ҳужжатларига кўра ҳар бир вояга етмаган бола ёки ўсмир учун ота-она, уларнинг ўрнини босувчи (васий) ҳамда таълим-тарбия муассасаси, ИИБнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси нозирлари томонидан ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиб берилиши, шу баробарида унинг ижтимоий хавфи бор ҳатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши жоиз.

Бу борада туманимизда ёшлар билан ишлашишда ибратга лойиқ ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этмай ўтолмаймиз. Чунончи, туман маданият ва спорт ишлари бўлими тасарруфидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказининг ёшлар билан ишлашиш бўйича малакали мутахассислари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, "Баркамол авлод” болалар марказлари билан фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда ИИБ профилактика нозирларининг ҳамкорлигидаги тадбирларда ҳар йили минглаб ёшлар иштирок этишади. Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил этилган 14 та тўгаракда 100 нафардан зиёд ўсмир-ёшлар ўз иқтидорларини намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилган. Эътибор беринг, 100 нафар. Бу туманимиздаги 82 та умумтаълим мактабларида ва 9 та ўрта махсус таълим масканларида таҳсил олаётган минглаб ўсмир-ёшлар учун етарлимикан? Қолаверса, иқтидорли болаларни ўз бағрига олган мазкур тўгаракларнинг асосий қисми туман марказида фаолият олиб боришини инобатга олсак, қишлоқ ўсмирларининг қобилиятларини амалда намоён этишлари, уларнинг иқтидорларини ривожлантириш учун бу камлик қилмайдими?

Шундай деймиз-у 2012-2014 йилларда вояга етмаганлар ­– мактаб, касб-ҳунар коллежларининг ўқувчи-ёшлари томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳам асосий қисми Манғит шаҳри ҳисобига тўғри келаётганини ҳисобга олсак, назаримизда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўйича олиб борилаётган ишлар Манғит шаҳри маҳаллаларига нисбатан овул фуқаролар йиғинларидабирмунча яхши йўлга қўйилганини сезиш қийин эмас.

Эътибор беринг, 2012 йилда туман бўйича вояга етмаганлар томонидан фақат 2 та жиноят содир этилган ва бу жиноятнинг иккитаси ҳам Манғит шаҳри маҳаллаларида яшовчи ўсмирлар иштирокида юз берган. 2013 йилда қайд этилган 6 та жиноят ишининг 3 таси ҳам Манғит шаҳрининг ўсмирлари ҳисобига тўғри келади. 2012-2014 йиллар давомида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жами 10 та жиноят ишининг 7 таси Амударё қишлоқ хўжалик ва касб-ҳунар коллежи, қолганлари Амударё агробизнес, Дўрман қишлоқ хўжалик ҳамда Амударё транспорт касб-ҳунар коллежларининг вояга етмаган ўқувчилари томонидан амалга оширилган.

Биз юқорида "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадларини ифода этувчи энг муҳим ҳуқуқий асослар ҳақида батафсил тўхталиб, вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш ёхуд уларнинг ижтимоий хавфи бор ҳатти-ҳаракатлар содир этишининг олдини олишда масъул бўлган шахсларни бирма-бир санаб ўтган эдик. Бунда, яна такрор айтамиз, таълим-тарбия муассасаларининг ўрни ҳам ўта муҳим ва катта!

Агар юқоридаги вояга етмаган ўсмирлар томонидан содир этилган жиноятларнинг тури, қандай, қай ҳолатда содир этилгани ёки ижтимоий хавфи хусусида тўхталадиган бўлсак, эрталаб фарзандини ўқишга кузатиб қолган ота-она унинг ўқишдан соат нечада чиқиши-ю, соат нечада уйга қайтишига қизиқмаганининг ёки ўқувчиси нима сабабдан сурункали равишда дарс қолдираётган гуруҳ раҳбари ­– коллеж ўқитувчисининг ўқувчи тақдирига қанчалик лоқайд муносабатда бўлаётганининг сабабини билиб олиш асло қийин эмас. Яъни, муаммонинг асл сабаби – лоқайдлик.Ота-она фарзандининг қаерга бориб, қаердан келаётганини, ўқитувчи ўқувчисининг дарсдан бўш вақтида нима билан машғуллигини билишмайди. Ўсмир яшайдиган маҳалла тинчлигига масъул милиция таянч пункти нозири ёки "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси сардори, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчилар-чи? Коллеж ўқувчиси нима сабабдан дарс пайтида бекорчи ишлар билан машғул? Ўсмир нега ҳар куни коллежга бормаяпти; сабаби нимада? Қизиқмайди ёки ўсмир жиноятга қўл уриб бўлганидан кейингина "тезлик билан ишга киришиб кетишади”. Ана, муаммо қаерда?

­Нега, нима учун жиноят содир бўлишининг олдини олишга интилишдан кўра, жиноят юз бериб бўлгандан кейин қилинадиган ҳаракатлар кўпроқ? Ахир у ИИБ ходимими, йиғин оқсоқоли ёки "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарими, маҳалла маслаҳатчисими, коллеж ўқитувчисими ­– ким бўлишидан қатъий назар барчамизнинг қиладиган энг асосий ишимиз – ёмонликнинг пайини қирқиб, яхшиликка йўл очиш эмасми? Бизнингча шундай!

Қўлимизда "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши томонидан ғоят пухталик билан ишлаб чиқилган, туманда 2014 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури. Бирма-бир, эринмасдан варақлаймиз: узоқни кўзлаб, ниҳоятда зукколик билан тузилган дастурдан ғоят кенг қамровли тадбирлар, семинарлар, ҳамкор ташкилотлар билан олиб бориладиган ишлар ўрин олган. Уларнинг барчасида ёшларнинг жўшқин ҳаёти акс этиб турибди. Янги, "Кексаларни эъзозлаш йили”га монанд белгиланган истиқболли режалар ундан-да салмоқли. Яна бир ҳужжат ­– Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар баёни: таълим-тарбия билан узвий боғлиқ профилактик тадбирлар ҳақидаги маълумотнома.

Кўрдик, барча ишлар, профилактик тадбирлар, келажакни кўзлаб тузилган иш режалари ­– ҳаммаси рисоладагидек! Иш шундай бўлсин-да! Аммо... ёшлар тарбияси борасидаги муаммолар қаердан чиқаяпти?

Гап ­­­- мана шу"аммо”да, азизлар.

Чунки расмий ҳужжатлар ўз вазифасини юз фоиз аъло бажараётганини кўрдик. Лекин амалда эса... Юқорида қайд этганимиздай, вояга етмаганлар ўртасида ҳам, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ҳам жиноятлар (ҳатто ижтимоий хавфи юқори бўлган жиноятлар), ҳуқуқбузарликлар ўсишда давом этаётгани ачинарли. Халқимизда асрлар синовидан ўтган бир ибора бор: "Душманингдан эмас, атрофингдаги лоқайд одамдан қўрқ!”

Демак, биз кўрганимиз, суриштириб билганимиз – вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар ҳам лоқайдликнинг, бир-биримизга бепарволигимизнинг меваси эмасми? Юриш-туриши ўзгариб қолган маҳалламиз боласини салгина тергаб қўйсак, унинг салбий ҳаракатларидан аввало ота-онани, маҳалла-кўйни хабардор этиб, шу болага интизомий чора кўрсак – нимаси ёмон? Ахир бу наинки ўша ўсмир учун, балки шу ўсмирнинг ота-онаси, оиласи, қолаверса, жамиятимиз учун кони фойда эмасми, азизлар? Бизнингча, шундай!

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

amunews.uz веб-сайти мухбирлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026