12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:41
Фан ва таълим 👁 312

Математика фани бўйича “Ҳоким олимпиадаси” ўтказилди

Математика фани бўйича “Ҳоким олимпиадаси” ўтказилди

Мамлакатимизда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу билан бирга, улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм эгаллашга бўлган иштиёқи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, шунингдек халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш юзасидам тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

10 февраль санасида туманимиздаги 36-сонли умумтаълим мактабида математика фанидан “Ҳоким олимпиадаси” ўтказилди. Туман ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган олимпиада умумий ўрта таълим мактабларида кичик ёшли иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини намойиш этишига кўмаклашиш, ўқувчиларнинг халқаро олимпиядаларга пухта тайёргарлик кўришларига шарт-шароитлар яратиш каби устувор мақсадларга йўналтирилди.

Таълим муассасалари ўқувчилари орасидан математика, физика, кимё, биология, информатика, рус тили, она тили ва адабиёт, инглиз тили, тарих, география фанлари бўйича билимли, қизиқувчан, интилувчан ва ижодкор ёшларни аниқлаш, улардаги қобилиятларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 2024 йил мобайнида ҳар ойда битта фандан, бир босқичда “Ҳоким олимпиадаси” ўтказилиши белгиланган.

Математика фанидан ўтказилган дастлабки олимпиадада туманимиздаги 85 та умумтаълим мактабларнинг 7-8-синфларида таҳсил олувчи 200 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этдилар.

 “Ҳоким олимпиадаси”нинг очилиш маросимида туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Сардор Исмаилов, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъба раҳбари Ибрагим Раджапов, бўлим методистлари Ҳабибулла Давлетяров ва Райҳон Якубова ҳамда олимпиада аудитория раҳбарлари, кузатувчилар, ҳакамлар иштирок этдилар.

Очилиш маросимида туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Сардор Исмаилов, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъба раҳбари Ибрагим Раджапов, 36-сонли умумтаълим мактабининг математика фани катта ўқитувчи Азимбой Сапарбоевлар сўзга чиқишиб, “Ҳоким олимпиадаси” ўтказилишидан мақсад ва вазифалар ҳақида, олимпиада ўтказилиш тартиби ҳақида тўхталиб ўтдилар ҳамда олимпиада иштирокчиларига омад тиладилар.

Шундан сўнг аудитория раҳбарлари ва кузатувчилар иштирокчиларини белгиланган хоналарда ММТБ ташкилий қўмита томонидан тақдим қилинган топшириқларни иштирокчи ўқувчилар сонига нусҳалаб олдилар ҳамда жараён бошланди. Иштирокчи ўқувчиларга 7-8-синф учун Математика фанидан 30 саволли топшириқлар ва жавоблар варақаси тарқатилди. Олимпиада топшириқларини бажариш учун иштирокчиларга низом талаби бўйича 2 соат вақт берилди. Белгиланган вақтдан кейин аудитория раҳбари томонидан иштирокчиларнинг жавоб варақалари шифрланган ҳолда ҳакамларга тақдим қилиниб, улар томонидан текширилди ҳамда натижалар чиқарилди. Натижаларга кўра 8-синфлар орасида 76-, 42-, 22- сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 7-синфлар орасида 31-, 64-, 22-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари совринли ўринларни эгаллаб, ғолиб бўлишди. Совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Қайд этиш жоизки, ташкил этилаётган бу каби ишлар давлатимиз раҳбарининг ёшларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, илм-фанни ўзлаштиришга бўлган рағбатини ошириш, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жаҳон миқёсида Ватанимиз довруғини кенг таратган аждодларга муносиб авлодни тарбиялаш мақсадида қабул этилган “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026