ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИ АҲОЛИСИНИНГ ИЖОДКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ
Маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига ҳисса қўшиш, эрта турмуш қуриш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, ёшларнинг дунёқарашини ва маънавиятини юксалтириш, уларни ёт ғоя ва иллатлардан ҳимоя қилиш мақсадида. amunews.uz веб-сайти томонидан амалга оширилаётган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли грант лойиҳаси доирасида туманимизнинг барча ҳудудларида турли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу йилнинг 22 декабрида туманимизнинг Қиличбой овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида мазкур грант лойиҳаси режасига мувофиқ оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида овул аҳолисининг туманимизда яшаб ижод қилаётган шоир, ёзувчилар билан учрашуви ўтказилди.
Тадбирда лойиҳа ижрочиларидан Ойгул Ражабова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зулфия Оллаёрова, иқтидорли ижодкор Зуҳра Аҳмедовалар иштирок этдилар.
Тадбирни журналист, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси Ойгул РАжабова очди ва олиб борди. У ўз сўзида аввал туманимизда яшаб ижод қилаётган шоир, ёзувчиларнинг бугунги ижодий фаолиятлари, нашр этилаётган янги китоблари хусусида, адабий жараённинг туманимизда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашдаги роли ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, овул фуқаролар йиғини масъул ходими Амина Тўраева мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди ва ташриф буюрган ижодкорларга миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг Зулфия Оллаёрова, Зуҳра Аҳмедовалар йиғилганларга ўз ижодкорларидан намуналар ўқиб бердилар.
Шеър – кўнгил мулки. Унда инсон тафаккури, хотираси, орзу-ниятлари, интилишлари, ҳаётий қарашлари акс этади. Шеър энг аввал инсон тасаввурида туғилади ва ақл тарозисида тортилиб, чархланиб, қоғозга тўкилади. Ушбу жараёндаги ижодкорнинг ҳолатини худди янги фарзанд дунёга келтираётган онага қиёслашади.
Донишманднинг “шеър ёзилмайди, туғилади”, деган сўзлари ҳам айни ҳақиқат. Шу боисдан ҳам ижодкорнинг кўнглидан силқиб чиққан туйғулар тасвири шеърлар, бадиий асарлар ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмайди.
Мазкур даврада ҳам бунинг исботи яққол намоён бўлди. Зулфия Оллаёрова, Зуҳра Аҳмедовалар ўқиб берган шеърларни йиғилганлар завқ билан тингладилар ва қарсаклар билан олқишлаб турдилар, ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, атрофлича жавоблар олдилар.
Шунингдек, бадиий ижодга қизиқадиган ҳудуддаги 69-сонли мактаб 10-синф ўқувчиси Озода Ражаббоева ҳам ўзининг озод тафаккур, миллий ғурур ва соҳир туйғулари акс этган шеърларидан ўқиб берди.
Тадбирда овул фаолларидан Амина Тўраева, Бозорбой Юсуповлар сўзга чиқиб, овул аҳолиси билан учрашувга келганликлари учун ижодкорларга чексиз миннатдорчилик билдирдилар.
Ижодий учрашув барча иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди.
Севара Исмоилова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶