“ҲИЛПИРА, БАЙРОҒИМ” МАВЗУСИДА СИНФ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ
36-сонли мактабнинг 2-“А” синфида “Ҳилпира, байроғим” мавзусида синф соати ўтказилди. Ушбу тадбирда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ваҳобжон Давлетов ҳам қатнашди.
Кўргазмали воситалар ва слайдлардан фойдаланиб ўтилган ушбу машғулотлар давомида ўқувчиларга мамлакатимиз ташкил этилганидан бери тасдиқланган байроқларимиз ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, турли байрам тантаналарида, халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида ҳам байроғимиз Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши, давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли эканлигини фахру-ифтихор билан эътироф этилди.
Машғулот давомида ўқувчилар буюк бобокалон, соҳибқирон Амир Темур ғолиблик байроғини юксак кўтаргани, бу байроқ остида буюк эл бирлашгани, у барпо этган улуғ салтанатни дунё тан олгани, бу давр Ватан тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилгани тўғрисида ғурур билан сўзлаб беришди. Шунингдек, Ватан, тинчлик ва бошқа мавзулардаги шеърларини айтиб бердилар.
Насиба Бобожонова, 36-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶