12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:47
Қишлоқ хўжалиги 👁 328

“ЕРГУЛОБОД” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА КУЗГИ ИШЛАР ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“ЕРГУЛОБОД” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА КУЗГИ ИШЛАР ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Куз фаслининг охирги ойларида деҳқонлар ҳосилни йиғиб-териб олиш билан бирга далаларда келаси йилги деҳқончилик ишларига ҳам тайёргарлик кўришади ва мўл ҳосилга замин ҳозирлашади. Амударё туманининг Ўртақалъа овули ҳудудидаги “Ергулобод” фермер хўжалигида ҳам айни кунларда об ҳавонинг очиқлигидан унумли фойдаланилиб, кузги ишлар қизғин давом эттирилмоқда.

Гулмурод Бобониёзов раислик қилаётган мазкур фермер хўжалиги тасарруфида 88 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, жорий йилда 52 гектарида “Султон” навли пахта, 25 гектарида эса “Антонина” навли буғдой етиштирилди. Хўжаликда 21 нафар ишчи меҳнат қилиб, туманимизнинг қишлоқ хўжалиги ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Бу йил пахтадан мўл ҳосил тўплашга эришилиб, ҳосилдорлик 34 центнерга етказилди ва режа ошириб бажарилиб, хирмонга 188 тонна “оқ олтин” топширилди.

Иш унумини оширишда хўжаликдаги 1та “Орион” русумли сурум, 2та “МТЗ – 80Х” русумли тракторлари, 1та комбайн, 1та экскаватор ва LC – 100 лазерли ер текисловчи техникалардан фойдаланилмоқда. Хўжаликда келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан бўшаган ер майдонларни сифатли шудгорлашга киришилиб, шу пайтга қадар 30 гектар ер майдонида сурим ишлари якунланди. Суриладиган ер майдонларга фосфорли минерал ўғитларни ажратиш, суримдан олдин бериш ҳамда ушбу ишларни тўлиқ контурларда амалга оширишни таъминлаш, дала четлари, симёғоч атрофларини шудгорлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Хўжаликнинг тажрибали деҳқонлари кузги шудгор муддатини тўғри белгилаш катта аҳамиятга эга бўлгани сабабли, бу ишларни энг юқори самара берадиган октябрь-ноябрь ойларда амалга оширишга ҳаракат қилишмоқда. Чунки, бу муддатларда ҳайдалган ер деҳқончилик учун муҳим бўлган тупроқдаги нам заҳирасини яхши сақлашга, ёғин-сочиндан унумли фойдаланишга имкон беради.

Фермер хўжалик ҳудудида 25 гектар ер майдонига экилган кузги буғдой парвариши ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Униб чиққан буғдой майсаларини озиқлантириш мақсадида гектарига 300 кг.дан минерал ўғит берилди, 2 марта қондириб суғорилди. Бунинг натижасида ниҳоллар ривожи яхшиланди ва келаси йилги мўл ҳосилдан дарак бериб, совуқ тушишидан олдин бачкилашга улгурди.

Хўжаликда 4 гектар ерда боғ ҳам барпо этилган бўлиб, олма, нок, олхўри, узум каби 800 тупга яқин мевали дарахтлар айни пайтда ҳосилга кира бошлади. Ушбу боғдаги мевали дарахтлар ҳам хўжалик ишчилари томонидан парваришланиб келинмоқда. Айни пайтда ҳам ишчилар уйқу даврига кира бошлаган мевали дарахтларнинг шохларини бутаб, шакл беришмоқда, танасидан ўсиб чиққан бачкиларини олиб ташлашмоқда. Ноябрь ойида дарахтларга яхоб суви бериш жуда фойдали бўлгани учун боғ қатор ораларига сув қаратишмоқда.

“Ергулобод” фермер хўжалигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида боғ яратиш, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда оқава сув келишини яхшилаш мақсадида ҳудуддаги ариқлар ёввойи ўт-ўланлардан тозаланмоқда. Ариқлар четларига тут кўчатлари ўтқазилмоқда. Шу пайтга қадар 600 тупга яқин тут кўчатлари экилди. Шунингдек, яна қўшимча 1 гектар ер майдони ажратилиб, янгидан мевали дарахтлар кўчатлари кўчирилмоқда. Дала четларига шу пайтга қадар ўтқазилган узум кўчатлари эса 150 тупдан ошди. Боғ қатор ораларидан 0,50 сотих ерга экилган тўқсонбости экинларидан пиёз ва саримсоқ пиёз ҳам униб чиқа бошлади.

Хўжалик раиси Гулмурод Бобониёзов хўжалик ишчилари, тажрибали деҳқонлар билан ҳамжиҳатликда келгуси деҳқончилик йилида пахта ҳосилдорлигини 50 центнерга, ғаллани эса 80 центнерга етказишни режалаштиришган. Шунингдек, боғдан ҳам мўл ҳосил етиштириб, ўз хонадонлари ва эл дастурхонини тўлдиришни ният қилишган.

Далаларда сифатли ўтказилган кузги ишлар келгуси йил ҳосилига пухта замин ҳозирлайди. Буни тажрибада кўрган “Ергулобод” фермер хўжалиги ишчилари очиқ об-ҳаволи кунларни ғанимат билиб, бор куч-ғайратини кузги ишларни якунлашга қаратишмоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026