16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 11:53
Саломатлик 👁 323

6 ОЙЛИККАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

6 ОЙЛИККАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Юқумли касалликларнинг олдини олишда профилактик эмлашлар катта аҳамиятга эга. Тиббиёт ходимлари аҳоли иммунизациясига доир хизматни тақдим этиш жараёнида ҳамиша миллий эмлаш тақвимига таянади ва вакциналар билан ишлаш йўриқномаларига амал қилади.

Кейинги йилларда Республикада иммуннопрофилактика ишларининг самарали ўтказилиши натижасида кўпгина юқумли касалликлар, жумладан, бошқариладиган инфекцияларни сезиларли даражада камайтирилишига эришилди. Айниқса, болаларни эмлаш ишларини такомиллаштиришга катта аҳамият берилмоқда.

Иммунопрофилактика тадбирларининг самарали ўтказилиши натижасида республикада 1995 йилдан бошлаб, болаларда полиомиелит касаллиги, 2002 йилдан дифтерия, чақалоқлар қоқшоли, 2001 йилдан бошлаб туғилган болалар ўртасида Вирусли гепатит В касаллиги қайд қилинмади. Қизамиқ ва қизилча касаллига қарши эмланган болалар ўртасида касаллик қайд қилинмади. Миллий тақвим асосида республикамизда бўлганидек туманимизда ҳам ҳар йили 13 турдаги юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш ўтказилади.

Амударё туманида профилактик эмлаш ишларини ўтказиш учун тиббиёт ходимлари ҳар йил ўқитилиб, билим савияси оширилади ва сертификатлар берилади.

Туманда айни кунларда 2 ойликкача бўлган болаларни профилактик эмлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий илнинг 11 октябрида туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудираси Гулшод Тожибоева туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплексида бўлиб, янги туғилган чақалоқларнинг касалликларга қарши илк эмланишини назорат қилди. У дастлаб бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишди ва эмлаш ишларини олиб борувчи ходимлар билан суҳбатлашди. Эмлашнинг чақалоқнинг келгусидаги ҳаётидаги аҳамиятини, эмлаш жараёнига юксак масъулият билан қараш лозимлигини кенг тушунтирди.

Шунингдек, Гулшод Тожибоева туман кўптармоқли марказий поликлиникасидаги эмлаш пунктида ҳам бўлиб 2 ойлик болаларни касалликларга қарши эмлаш жараёнлари билан танишди, жараённи сифатли ўтказишга доир зарур тавсиялар берди.

Профилактик эмлашлар туман Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплекси, кўп тармоқли марказий поликлиникадан ташқари оилавий ва оилавий шифокорлик пунктларидаги эмлаш хоналарида ҳам ўтказилмоқда.

Туманимиз бўйича 2 ёшгача 14225 нафар бола бўлиб, барчаси 98-100 фоиз эмлаш билан қамраб олинади. Бунинг учун эмлаш пунктлари вакциналар билан етарли таъминланган. Вакциналарни ҳудудий эмлаш пунктларига олиб бориб бериш учун махсус машина ажратилган. Эмлаш хоналар совуткичлар, зарур жиҳозлар ва шокга қарши дори-дармонлар билан таъминланган.

Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган афзал. Шунинг учун давлатимиз томонидан болаларни касалликларга қарши профилактик эмлашга юксак эътибор қаратилмоқда.

Катта маблағлар эвазига етказиб берилаётган вакциналар билан болаларнинг ўз вақтида эмланишини таъминлашга ота-оналар ҳам масъулият билан қарашлари лозим. Зеро, болалар ­– юртимиз келажаги!

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026