12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:33
Фан ва таълим 👁 328

КЕЛАЖАККА МУНОСИБ АВЛОД ТАРБИЯЛАШ – УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР ЗИММАСИДАГИ ШАРАФЛИ ВАЗИФА

КЕЛАЖАККА МУНОСИБ АВЛОД ТАРБИЯЛАШ – УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР ЗИММАСИДАГИ ШАРАФЛИ ВАЗИФА

Янгиланаётган Ўзбекистон равнақи ёш авлодга берилаётган таълим ва тарбия билан узвий боғлиқ бўлгани учун юртимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Сўнгги йилларда ёшларнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашлари, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш, уларнинг қобилият ва истеъдоди, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, қалбида она юртга садоқат ва фидойилик туйғуларини камол топтириш борасида улкан ишлар амалга оширилди.

Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимида 85та умумий ўрта таълим мактаблари, 1та “Баркамол авлод” болалар мактаби мавжуд. Шунингдек, 134та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 52 таси давлат, 78таси оилавий, 4таси давлат-хусусий шериклик асосидаги ташкилотлар ҳисобланади.

Мактаблар қуввати 32635 ўринли, ўқувчи сони эса 38813 нафарга етган. Тумандаги 3-7 ёш болалар сони 17019 нафар, шундан МТТларга қамраб олинган болалар сони 12250 нафарни, қамров 72 фоизни ташкил қилади.

Ўтган ўқув йилида 2750 нафар ўқувчи 11-синфни битирган бўлса, улардан 1440 нафари турли ОТМларга талабаликка қабул қилинди. Мактаблар ўртасида 40-сонли ва 56-сонли мактабларда бу борадаги кўрсаткич 100 фоизгача етказилиб, нафақат туманда, балки республикада юқори натижаларни қайд қилишди.

Ёш авлодга таълим-тарбия бериш йўлида туманимиз мактабларида 4061 нафар тажрибали устозлар фидокорона меҳнат қилиб

келишмоқда.

Уларнинг 293 нафари олий тоифали, 759 нафари 1-тоифа, 1178 нафари 2-тоифа, 1720 нафари мутахассис, 111 нафари ўрта маълумотли ўқитувчилардир. Ҳозирги кунда 284 нафар ўқитувчилар Халқаро ва Миллий сертификатларга эга. 

Янги ўқув йилига қадар Жумуровул маҳалласидаги 45-сонли мактаб 3,5 млрд. сўм маблағга мукаммал таъмирланди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлган 1-, 31-сонли мактабларда умумий жорий таъмирлаш, 44-, 86-сонли мактабларда иситиш тизимини таъмирлаш ва пластик ромли деразалар ўрнатиш ишлари бошланди. Шунингдек, Республика бюджетидан қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 6та мактабда 17,2 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ундан ташқари, ўтган йили маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 4 та мактаб зарур жиҳозлар билан таъминланди. Корея Республикасининг Эксимбанк грантлари ҳисобидан 6 та мактабга 96 дона, республика бюджети ҳисобидан 17 та мактабга 176 дона замонавий компьютер жамланмалари етказиб берилди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз томонидан таълим соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор самараси туманимиз мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари ютуқларида ўз ифодасини топмоқда. Таълим вазири жамғармаси ҳисобидан тўланадиган устама учун ўтказилган танловда иштирок этган 7 нафар педагогларимиз ҳар ойда 5 млн. сўм миқдорида устама олиш ҳуқуқига эга бўлишди. 35-сонли мактаб ўқувчиси Б.Самандарова Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Спортнинг қўл жанги тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида 15-сонли мактаб ўқувчиси А.Сотиболдиева ва 83-сонли мактаб ўқувчиси Лобар Жумабоевалар 1-ўринни қўлга киритдилар. “IT БИЛИМДОН” танловининг Қорақалпоғистон босқичида 12-сонли мактаб ўқувчиси Ш.Пўлатбоев фахрли 1-ўрин соҳиби бўлди. Ўтган ўқув йилидаги Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 59-сонли мактаб ўқувчиси С.Умаров кимё фанидан 3-ўринни эгаллади. 32-сонли ва 33-сонли мактаблар “Замонавий мактаб” лойиҳасининг III даражали сертификати билан тақдирланди.

Келгусидаги режаларимиз ҳақида тўхталадиган бўлсак, 2023 йил якунига қадар тизимга тадбиркорларни жалб қилган ҳолда 10та оилавий НМТТ ташкил қилиш орқали жами 250 нафар болалар МТТларга қамраб олиниб, қамров кўрсаткичини 12 487 нафарга, яъни  73,4 фоизга етказиш кўзда тутилган. Шунингдек, 2023-2024 йиллар давомида 29та мактабдаги маънан эскирган компьютер синфларни замонавий компьютер техникалари билан таъминлаш режалаштирилган. Таълим сифатини ошириш мақсадида мактабларда фаолият юритаётган олий тоифали 295 нафар  ва I малака тоифали 789 нафар ўқитувчилар сонини мос равишда 15 фоиз ва 20 фоизга етказиш чоралари ҳам кўрилади.

Ёш авлодни комил инсон этиб тарбиялаш йўлида меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийлар ҳар қанча эҳтиромга лойиқ бўлган улуғ инсонлардир. Фурсатдан фойдаланиб, келажакка муносиб, комил инсонларни вояга етказишдек масъулиятли ва шарафли вазифани зиммасига олиб, фидокорона меҳнат қилиб келаётган ҳамкасбларимни, устоз ва мураббийларни қутлуғ байрам билан муборакбод этаман. Касбингизда улкан ютуқлар, муваффақиятлар, хонадонингизга доимий хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик тилаб қоламан.

Саида Садикова,

туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026