12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:08
Фан ва таълим 👁 330

БИЛИМЛИ ВА ҲУНАРЛИ ЁШЛАР – ЮРТ ТАЯНЧИ

БИЛИМЛИ ВА ҲУНАРЛИ ЁШЛАР – ЮРТ ТАЯНЧИ

Касб-ҳунар таълими тизими иқтисодиёт ривожининг муҳим компоненти ҳисобланади. Ушбу таълимда юқори малакали ишчи, касб эгалари, иқтисодиётнинг ўрта бўғини мутахассислари тайёрланади. Амударё туманида ҳам ёшларнинг касб-ҳунар сирларини мукаммал ўрганишларини таъминлаш мақсадида 1- ва 2-сонли касб-ҳунар мактаблари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда уларда ёшлар касб-ҳунар сирларини пухта ўрганишмоқда.

Қипчоқ овулидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида 2022-2023-ўқув йили давомида жами 304 нафар ўқувчига 28 нафар ўқитувчи ва 10 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари таълим-тарбия бериб, касб ва ҳунар сирларини ўргатишди. Йил давомида ўқувчилар бу даргоҳда касб-ҳунар сирларини ўрганиш билан бирга олий ўқув муассасаларига чуқур тайёргарлик кўриб, талабалар сафига қўшилишга муяссар бўлишди. Шунингдек, 4 нафар ўқувчи инглиз тили фанидан халқаро ва миллий сертификатларга эга бўлишди. Мазкур ўқув йилида касб-ҳунар мактабини 160 нафар ўқувчи битирган бўлса, шундан 36 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинди.

Сўлим табиатли, кўкаламзор ҳудудда жойлашган ушбу таълим муассасасида 240 ўринли ўқув устахонаси, 120 ўринли ошхона ва 100 ўринлик ўқувчилар турар жойи мавжуд. Ўқув муассасасида таълим олаётган ёшларнинг касб ва ҳунар сирларини пухта ўрганишларини таъминлаш мақсадида тумандаги корхона, ташкилот ва муассалар билан ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўташлари учун 12 та ҳамкорлик шартномалари тузилган. Ҳозирги кунда мазкур шартномаларга кўра белгиланган корхона-ташкилотларда ўқув жадвалига асосан ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилган.

Касб-ҳунар мактабида 2023-2024 ўқув йили олдидан ҳам қизғин тайёргарлик кўрилиб, ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим олишлари учун барча шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу йилги ўқув йилида 1-босқичга 8 та йўналиш бўйича 205 нафар ўқувчи қабул қилиниб, ҳозирги кунда таълим-тарбия ишлари бошлаб юборилди. Ўқувчи-ёшларга 28 нафар ўқитувчи ва 9 нафар ишлаб чиқариш усталари таълим-тарбия беришмоқда.

Ҳозирги кунда касб-ҳунар мактабида ўқувчилар автомобиль двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш, автомобиль электр ва электрон жиҳозларига хизмат кўрсатиш, ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори, тикувчи, ўт ўчирувчи, тракторчи-машинист, рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси, электрик каби йўналишлар бўйича касб-ҳунарга ўргатилмоқда. Уларга билимдон ўқитувчилар томонидан умумтаълим фанлардан тўлиқ билимлар бериш билан бирга, тажрибали ишлаб чиқариш усталари касб ва ҳунар сирларини мукаммал ўргатишга ҳаракат қилишмоқда. Шунингдек, мактабда тикувчи ва пайвандловчи йўналишлари ўқувчилари ўртасида турли тадбирлар, танловлар ўтказилиб, ёшларнинг танлаган касбига бўлган қизиқишлари янада оширилмоқда.

Ушбу даргоҳда ўқувчиларни китобхонликка жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Муассасадаги кутубхонада 24 мингдан ортиқ турли хил мазмундаги адабиётлар мавжуд бўлиб, турли хилдаги янги адабиётлар, электрон дарсликлар келтирилган. Ўқувчилар кутубхонага ташриф буюриб, бу ердаги китобларни мутолаа қилишади ва билимларини ошириб, дунёқарашларини кенгайтириб боришмоқда.

Айни даврда иқтисодиётнинг барча тармоқлари баробарида тадбиркорлик, кичик бизнес, оилавий бизнес, томорқа бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби тез суръатларда равнақ топаётган соҳалар учун ишчи касблар бўйича малакали кадрлар зарур. Шу сабабли касб-ҳунар мактабида ўқувчи-ёшларнинг ҳар томонлама етук, замонавий билимларга эга, жамиятда ўз ўрнига эга инсонлар бўлиб етишиши учун барча имкониятлар яратилган.

Касб ва ҳунар инсонга умри давомида ҳамроҳ бўлади. Тўкис, бахтли ҳаёт кечириш учун касб ҳам, ҳунар ҳам ўрганиш керак. Ўз касбининг устаси, ҳунарли кишиларнинг ризқи бутун, турмуши фаровон бўлади.

Шу ўринда ёшларга касб-ҳунар сирларини пухта ўргатаётган, мамлакат иқтисодиёти ривожи ва халқ фаровонлигига ҳисса қўшувчи етук мутахассисларни тайёрлаш йўлида ўзларининг бор билими ва тажрибасини сафарбар қилаётган ўқитувчилар ва ўқувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталарини касб байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаймиз! Ҳамиша касбингиздан камол топиб, машаққатли меҳнатларингизнинг роҳатини кўриб яшанг, азиз устозлар!

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026