ПАХТА ТЕРИМИ МАВСУМИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ ЖУДА МУҲИМ
МЧЖ шаклидаги "Amudaryotex” хорижий корхонасига қарашли пахта тозалаш заводи ва унга қарашли 5та пахта қабул қилиш масканларида “Пахта – 2023” йиғим-терими мавсуми олдидан фавқулодда ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши ҳолати ўрганиб чиқилди.
Натижада Назархон, Қипчоқ, Пахтакор, Хитой, Қиличбой пахта қабул қилиш масканлари ҳозирги кунда тўлиқ ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди. Айтиш керакки, қабул пунктлари раҳбарлари ишчи-хизматчиларга давлат мулки бўлган пахта хом ашёсини асрашда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан қўйилган талабларга амал қилишни, ёнғин хавфсизлиги талаб ва қоидаларини кенгроқ тушунтириб бориши керак. Пахта қабул қилиш масканларда мавжуд бўлган барча кичик механизмларни ишлатишда фақат тегишли рухсатномага эга бўлган ва йўриқномадан ўтган ишчи-ходимларни ишга олиш, кичик механизмларни ишлатишдан аввал, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг мавжудлигига эътибор қаратиш лозим.
«Пахта – 2023» йиғим-терим мавсумида ва доимий иш жараёнида ҳар бир ишчи-ходим ўз иш жойларида хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилиши мақсадга мувофиқ. Бу мавсум давомида қимматбаҳо хомашё – пахтани ёнғиндан асрашга имкон яратади.
С.БЕРДЕКЕЕВ, туман ФВБ бошлиғи ўринбосари, майор.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶