14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:39
Сиёсат 👁 228

ДЎРМАНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ДЎРМАНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон шаънини улуғлаш, унинг қадрини юксалтириш ва манфаатларини ҳимоя қилишга улкан эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунга келиб, барча давлат идоралари фаолиятида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг турмушидаги муаммоларини аниқлаб, жойида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунингдек жараёнларда давлатимиз раҳбарининг “Халқ давлат органларига эмас, балки, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” дея таъкидлаган топшириғи ўзининг яққол ифодасини топаяпти, халқ билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали юртимиз аҳолисининг розилигига эришиш ҳар бир соҳа раҳбарларининг бош вазифасига айланган.

Айтиш жоизки, ўтказилаётган сайёр қабуллар жараёнида одамларнинг ҳаётга кўз қараши, муносабати ўзгараётгани яққол намоён бўлмоқда.

Яқинда Амударё туманининг чекка ҳудудларидан бири – Дўрман овулида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг топшириғи асосида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари Ойбек Шамуратов бошчилигида ўтказилган сайёр қабулда ҳам бу ўзининг яққол ифодасини топди.

Сайёр қабулда тумандаги секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари, Дўрман овул фуқаролар йиғини раиси ва барча масъуллари, тегишли муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Сайёр қабулга ташриф буюрган дўрманликларга дастлаб аҳолининг эмин-эркин, фаровон бахтиёр яшаши, давлатимизнинг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги сиёсати, барча жабҳаларда шу жумладан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва шу асосда аҳолининг бахтиёр яшашига эришиш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида кенг тушунча берилди. Шунингдек, ҳар бир фуқаро ўз ҳаёти давомида мамлакатимизда амалдаги қонун-қоидаларни ҳурмат қилиши, бўйсуниши лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг аҳолининг мурожаатлари тингланди. Тадбир давомида 13 нафар шахслар ижтимоий соҳага оид муаммолари юзасидан мурожаат қилдилар. Ушбу мурожаатларнинг барчаси юзасидан фуқароларга тушунтиришлар берилиб, кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Бу каби сайёр қабуллар Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, аҳоли турмушидаги муаммолар аниқланмоқда, имкон қадар жойида ҳал қилинмоқда ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олинмоқда.

Дўрман овулидаги 84-сонли мактаб биносида бўлиб ўтган сайёр қабул ҳам аҳолининг ҳуқуқий маданияти ошишига, эртаги кунга ишончи ортишига сабаб бўлди.

Қисқа қилиб айтганда, бугунги кунда юртдошларимиз ҳаётий муаммолар гирдобида қолиб, якка ўзи қийналмайди, унинг дардини эшитадиган муаммоларини ҳал қиладиган давлат идоралари бор. Сайёр қабуллар бу борада энг самарали усул эканлиги барчага аён. Эътироф этиш жоизки, одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашларига эришиш – давлатимиз сиёсатининг бош мақсадига айланган.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019