12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:40
Сиёсат 👁 318

ТУМАНИМИЗДА МАМЛАКАТИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

ТУМАНИМИЗДА МАМЛАКАТИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ  32 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Халқимиз Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллик санаси – энг улуғ, энг азиз байрамимизни кўтаринки кайфиятда қарши олмоқда.

Ҳар бир юртдошимиз кўнглида шу азиз Ватан фуқароси эканлигидан юксак фахр-ифтихор туйғулари жўш урмоқда. Боиси, ўтган 32 йил мобайнида юртдошларимизнинг фидокорона меҳнати ва юксак орзулари йўлида қилган фидойиликлари эвазига юртимиз ўзгача чирой очди, миллий ўзлигимиз, қадимий тарихимиз, маданиятимиз, қадрият ва урф-одатларимиз қайта тикланди.

Давлат ва жамият ҳаётининг туб асослари ўзгариб, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадр-қимматини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Барча соҳа ва тармоқларда туб ислоҳотлар амалга оширилиб, демократик янгиланиш жараёнлари шиддат билан кечаётир. Ўтган давр бахтиёр ва эркин ҳаётни, буюк келажакни мустақиллик асосидагина қуриш мумкинлигини кўрсатди.

Янгиланган Конституциянинг қабул қилиниши жорий йилги мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеаларнинг бири бўлди.

Кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, янгиланишларни ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида яққол ҳис қилаяпди. Ҳар бир фуқаронинг ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшашига эришилаётгани, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинаётгани эртанги кунга ишончини янада оширмоқда.

Бутун мамлакатимиз аҳолиси каби амударёликлар ҳам бугунгидай  фаровон ҳаётга етказган мустақиллигимизнинг 32 йиллигини кенг нишонладилар.

29 август куни Дўстлик маҳалласида жойлашган спорт мактаби ўйингоҳида  «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида ўтказилган тантанали байрам тадбирида туман ҳокимлиги масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва туман Кенгаши депутатлари, туманимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари,  тадбиркорлар, нуронийлар, фаол ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Рашид Салаев нутқ сўзлаб, барча юртдошларимизни мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами билан қизғин муборакбод этди.

Байрам тадбирида истеъдодли санъаткорлар, ҳаваскор ёшлар ва бадиий жамоалар иштирокида Ватан, мустақиллик, тинчлик ва дўстликни тараннум қилувчи куй-қўшиқлар янгради.

Ранг-баранг безаклар, турфа гуллар ва шарлар билан безатилган катта саҳна, мониторда акс этган обод гўшалар, истиқлол шукуҳи майдонга янада файз киритиб, томошабинларга кўтаринки руҳ бахш этди.

Байрам  табригидан сўнг, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Давлат мадҳиялари янграб, туман Туризм ва Маданият бўлими томонидан «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори асосида тайёрланган байрам томошаси бошланди.

Истиқлол шукуҳи акс этган  улкан театрлаштирилган байрам дастурида халқимизнинг истиқлолгача ва истиқлолнинг дастлабки йилларида босиб ўтган машаққатли ва шарафли  йўли, бугунгидай озод ва обод турмуш тарзи бунёдкорларининг меҳнатлари акс эттирилди,  эмин эркин, беташвиш улғаяётган, келажагимиз эгалари бўлган жажжи болажонларнинг қувноқ қўшиқ-рақслари  барчанинг эътиборини жалб этди.

Саҳна орқасидаги мониторда юртимизда, шу жумладан ,туманимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлар видеороликлар орқали намойиш этилиб борилди.

Айтиш керакки, ўтган йиллар мобайнида туман ҳудудидаги чекка овул- маҳаллаларда ҳам кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари бажарилди. Кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий, хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари қурилди.   Туманда қишлоқ хўжалиги, таълим, соғликни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар»га киритилган фуқаролар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлашда эътиборга молик ишлар олиб борилиб, бу борадаги эзгу ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, амударёликлар мустақилликнинг ўттиз икки йиллик тантанали байрамини барча соҳалардаги ўзига хос ютуқлар билан қарши олишмоқда. Хусусан, жорий йилда бир гуруҳ нуронийлар «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони, интилувчан тадбиркор Тамара Юсупова «Фаол тадбиркор», иқтидорли ўқувчи Барно Самардарова «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти, турли хил соҳаларда фидойи меҳнат қилаётган ходимлар «Шуҳрат» медали, «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Маълумки, юртимизда истиқлол йилларида миллат, юрт келажаги бўлган ёшларга алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имкониятлар яратилди. Бу имкониятлардан самарали фойдаланаётган ёшлар бугун турли йўналишларда юқори натижаларга эришиб мамлакатимиз номини бутун дунёга танитмоқда.     

Юртбошимизнинг Республикамиз аҳолиси ҳаётини тубдан яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик жадал ривожланмоқда. Уларга берилаётган солиқ имтиёзлари, эҳтиёжманд оилаларнинг қўллаб-қувватланиши, ёшларнинг олий таълимга ўқишга киришлари учун ажратилган квоталар, касб-ҳунар эгаллашига қилинаётган эътибор, бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш тизими йўлга қўйилгани, ўқувчиларга дарсликларнинг бепул берилаётгани алоҳида ғамхўрлик намунасидир. Булар ўз навбатида туманимизда ҳам барча соҳаларда ўзгаришлар, юксалишлар ясалишига замин бўлмоқда.

Томоша давомида тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ижросидаги қувноқ куй-қўшиқлар, замонавий рақслар томошабинлардаги байрамона кайфиятни янада юксалтирди.

Айниқса, турли миллат вакилларининг «Ўзбекистон – умумий уйимиз» туркумидаги ижролари барчага манзур бўлди.

Байрам томошаси давомида амударёлик таниқли эстрада хонандалари Ватан, тинчлик, фаровонлик ҳақидаги қўшиқларини куйлаб, байрам қатнашчиларига завқ улашишди.

Мустақиллик байрами тантаналари туманимизнинг овул ва маҳалларида, меҳнат жамоаларида давом этмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026