16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 20:40
Фан ва таълим 👁 451

ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ

ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ

Юртимиз умумий ўрта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосарлари зиммасига мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш, ўқувчиларнинг китобхонлик даражасини ошириш, уларни халқимизнинг миллий қадрият, анъаналарини асраб-авайлашга, ҳурмат қилишга ўргатиш асносида онгида маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш каби бири-биридан муҳим вазифалар юкланган.

Шунингдек, ўқитувчилар жамоасида соғлом маънавий муҳитни яратиш, илғор, ўз касбига ижодий ёндошадиган, интилувчан ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга ўз устида ишлашлари учун муносиб шароитлар яратиш, намунали ўқитувчилар тажрибаларини оммалаштириш орқали муассасада таълим сифатини оширишга эришиш ҳам уларнинг зиммасида.

Амударё туманининг Қипчоқ шаҳарчасида фаолият юритаётган 11-сонли мактаб тумандаги энг ёши улуғ таълим муассасаларидан бири саналади. Фаолияти давомида мактабда таълим олган ўқувчилардан турли соҳалар бўйича олим-у фузалолар, ижодкорлар, санъаткорлар, қишлоқ хўжалиги фидойилари етишиб чиққан мактабнинг нуфузи ҳозирги кунда ҳам намунали, дейиш мумкин.

Мактаб ўқувчилари “Энг намунали синф сардорлари”, “Камалак билимдонлари”, “Энг намунали мактаб сардорлари” танловларида, асосий фанлар олимпиадаларида муносиб ўринларни эгаллаб келишаяпти. “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларида ўқувчилар спортнинг мини футбол, енгил атлетика, волейбол, шахмат турлари бўйича туманда 1-, 2-ўринларни эгаллашди. Жорий йилги битирувчиларнинг 1 нафари Ички ишлар академиясига ўқишга кирди, 2 нафар ўқувчи инглиз тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатига эга, 2 нафар ўқувчи мактабни олтин медаль билан тугатди. Бу натижалар жорий йилги битирувчиларининг олийгоҳларга кириш рейтинги яна ҳам ошишига хизмат қилади.

Муассасада қўлга киритилаётган ютуқларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Қундузой Холмуродованинг муносиб ҳиссалари бор. Асли ўқитувчилар оиласи вакиласи бўлган Қундозой ушбу мактабда таълим олган, аъло баҳоларга ўқиш билан бирга шеърлар, ҳикоялар ёзиб турар, ижод намуналари “Жеткиншек”, “Амударё ҳақиқати” (ҳозирги “Тараққиёт кўзгуси”) газеталари ёритиларди.

У 2005 йилда 11-сонли мактабни тугатиб, шу йили Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг филология факультетига ўқишга кирди. Олийгоҳда ҳам илмий-амалий анжуманларда фаол иштирок этиб, иқтидорини намойиш этди. 2009 йилда олийгоҳни тугатиб, ўзи ўқиган мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлиб илк меҳнат фаолитини бошлади. Шунингдек, ёшлар етакчиси вазифасида ишлади.

Айни кунда эса мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида сидқидилдан меҳнат қилаяпти. Шу боисдан ҳам мактабда турли мавзулардаги маънавий-маърифий тадбирлар юксак савияда ўтказилади, таъсирчанлигига эришилади. Олийгоҳларда таълим олаётган талабалар, олийгоҳларни битириб, турли соҳаларда меҳнат қилаётган мактабнинг собиқ ўқувчилари билан тез-тез ўқувчиларнинг учрашувларини ўтказиб туришга алоҳида эътибор қаратади. Ҳудуднинг улкан ҳаётий тажрибага эга нуроний отахонлари, онахонлари, ибратли оилалар вакиллари билан учрашувлар эса ўқувчилар учун ибрат мактаби бўлаётир.

Қундузой Холмуродова ўқувчиларнинг келажаги учун қандай касбни танлашидан қатъий назар, маънавиятли, одобли ва фидойи бўлиб камолга етишига интилади. Бу ниятлари уни доимо ғайрат-шижоат билан ишлашга ундайверади.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026