ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИГА МАКТАБ ФОРМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Маълумки, 2021 йил 30 июль куни Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарор билан ижтимоий ҳимояга ва ҳар томонлама кўмакка муҳтож оилалар фарзандларининг билим олишлари учун шароитлар яратиш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди.
Қарорда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни изчил давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш кўзда тутилган.
Барчамизга маълумки, умумий ўрта таълим муассасаларида мактаб формасининг жорий қилинишидан ўқувчиларнинг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, уларни маънавий ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсад қилинган.
Албатта, янги ўқув йили олдидан ота-оналардан мактаб ёшидаги фарзандлари учун янги уст-бош харид қилишади. Бунга барча оилаларда ҳам имкон бўлмаслиги мумкин. Шуларни инобатга олган ҳолда Президентимизнинг юқоридаги қарори асосида ижтимоий ҳимояга ва ҳар томонлама кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ўқув қуроллари ва мактаб формалари билан таъминланмоқда.
25 август куни Амударё тумани Мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли 55-сонли мактаб биносида ҳам тумандаги эҳтиёжманд оилаларнинг 200 нафар фарзандларига мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари топширилди.
Тадбирда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Рашид Салаев, Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири Ибрагим Ражабов, масъул ходимлар, шунингдек, ўқувчи ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Рашид Салаев сўзга чиқиб, мазкур хайрли иш туманимиздаги эҳтиёжманд оилаларни янада қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилалар фарзандларининг сифатли ва тизимли умумий ўрта таълим олишига амалий ёрдам бериш, моддий жиҳатдан қийналган оилалар фарзандларини мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминланишига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлаб, туманимизда ушбу масала юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтди.
Шу ўринда айтиш керакки, бугунги кунда Амударё тумани Мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли 85 та умумтаълим мактаблари фаолият юритаётган бўлиб, уларда 38 минг 476 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олиб келмоқдалар. Ўқувчиларнинг янги ўқув йилида сифатли таълим-тарбия олишлари учун умумтаълим мактабларида кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилди. Таълим масканлари биноларидаги мавжуд камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича ишлар амалга оширилди.
Тадбирда сўзга чиққан масъуллар сўнгги йилларда юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор ҳамда ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун яратилаётган кенг имкониятлар, шарт-шароитлар хусусида тўхталиб, ўқувчи ёшларни ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб, устозлари бераётган билимларни чуқур эгаллашга, юртимизга муносиб фарзанд бўлишга чорладилар.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶