14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:30
Қишлоқ хўжалиги 👁 253

ҒЎЗА ДЕФОЛИАЦИЯСИНИ СИФАТЛИ ЎТКАЗИШГА ОИД КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

ҒЎЗА ДЕФОЛИАЦИЯСИНИ СИФАТЛИ ЎТКАЗИШГА ОИД КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Юртимиз деҳқонлари ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари учун ғоят масъулиятли ва машаққатли мавсум – пахта йиғим-терими мавсуми яқинлашмоқда. Барча фермер хўжаликларида ушбу мавсумни қисқа муддатларда сифатли ўтказиш, етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилаяпти.

Ҳар йили республикада пахта етиштириш, ҳосилдорликни ошириш борасида илғорлар сафида бўладиган амударёлик пахтакорлар жорий йилда ҳам пахта далаларида мўл ҳосил тўплашга эришдилар. Айни кунларда ғўза соҳа фидойилари ғўза парваришини ниҳоясига етказишиб, йиғим-теримга тайёргарликни бошлаб юбордилар. Далалар атрофлари текисланиб, терилган ҳосилни ташиб кетувчи тракторлар юришига ва дефолиация ишлари сифатли адо этилишига шароит яратилди.

Жорий йилда туманимиз бўйича 347та фермер хўжаликларига қарашли 15201 гектар экин майдонга чигит экилган ва фермер хўжаликлари ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси пахта-тўқимачилик кластери ўртасида шартномалар имзоланган. Ушбу майдонларнинг 3903 гектарига “Равнақ-2” нави, 10858 гектарига “Султон” нави, 440 гектарига “Бухоро-102” навлари экилган. Мавжуд пахта майдонларининг 72 фоизидан ортиғига қатор ораси 60 сантиметрдан, 27 фоизидан ортиғига эса қўшқаторлаб уруғ экилди.

Айни кунларда барча пахта майдонларида бўлиқ кўсаклардан оппоқ момиқдай пахталар очилиб, йиғим-терим мавсуми яқинлашаётганидан дарак бериб турибди.

23 август куни Тошёп овулидаги “Бекман Алламберганов” фермер хўжалигида пахта йиғим-терими олдидан ўтказиладиган муҳим агротехник тадбир – ғўза дафолиациясига бағишланган кўргазмали кенгаш бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Дарябай Қайпов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш шўъбаси бош мутахассиси Даврон Бобожонов, тумандаги қишлоқ хўжалиги масъуллари, секторлар раҳбарлари, фермерлар иштирок этдилар.

Мутахассислар йиғилганларга ғўзаларни дефолиация қилиш учун техникаларнинг тайёрланиши, дефолиантларни қўллаш бўйича кенг тушунчалар бердилар.

Шунингдек, дефолиациянинг ғўза кўсаклари барвақт очилиши ва йиғим-терим мавсумини қисқа муддатларда ўтказишдаги аҳамиятига эътибор қаратилди.

Таъкидландики, ғўзаларни дефолиация қилишнинг қулай муддати ниҳоллар кўсакларининг ярмидан кўпи очилган вақт ҳисобланади. Дефолиация туфайли барглари тўкилган ғўзаларнинг қолган кўсаклари ҳам 10-12 кунда очилади. Бу мавсумни қисқа муддатда ўтказишга, пахта ҳосилининг биринчи навга топшириладиган қисми ошишига, пахта далалари ҳосилдан бўшаб, кузги қишки ишларни барвақт бошлашга имкон яратади.

Шуниси эътиборлики, туманда ғўза дефолиациясини сифатли ўтказиш бўйича 15та отрядлар шакллантирилиб, уларга 47 ОВХ агрегатлари бириктирилган. Ушбу техникалар ёрдамида туманимиз пахта далаларининг уруғлик пахта экилган 2349 гектаридан ташқари барчасида дефолиация тадбири амалга оширилиши режалаштирилган.

Семинарда бу борадаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда ғўза дефолиациясини белгиланган муддатларда сифатли ўтказиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Шундан сўнг 2-сектор раҳбари – туман прокурори Азиз Рўзметов бошчилигида 2-секторга қарашли ҳудуддаги фермер хўжаликлари раислари масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонасида бўлишиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилган техникалар билан танишдилар. Шунингдек, фермерлар пахта-тўқимачилик кластерида хом ашёни қайта ишлаш жараёни, яқиндагина ишга туширилган ёғ-мой заводида эса пахтадан ажралиб олинган чигитдан ёғ ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.

Айтиш жоизки хом-ашёни сотишдан кўра, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳар томонлама фойдали. Қолаверса, чигитдан ёғ-мой ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши билан 100 нафар атрофидаги ишсиз фуқаролар доимий иш билан таъминландилар.

Яқин кунларда туманимиз фермер хўжаликларида етиштирилган пахта чигитидан ушбу заводда ишлаб чиқарилган сифатли пахта ёғи савдога чиқарилиши фермерларни яна ҳам унумли ишлашга чорлади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019