12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:11
Саломатлик 👁 366

ТОШ ЁП ОВУЛИДА “СОҒЛОМ МУҲИТ – СОҒЛОМ ҲАЁТ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

ТОШ ЁП ОВУЛИДА “СОҒЛОМ МУҲИТ – СОҒЛОМ ҲАЁТ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Тош ёп овулида “www.amunews.uz” веб-сайтининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси режасига мувофиқ Тиббиёт бирлашмаси мутахассис шифокорлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

23 август куни фуқаролар йиғини биносида лойиҳа доирасида аҳолига гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, кашандалик каби ёмон одатларнинг, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунчалар бериш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда Амударё телевидениеси ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ходимлари, туман Тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси нарколог-шифокори Баҳодир Чоршамов, Саломатлик бўлими шифокори Тамара Саидовалар ҳамда йиғин масъуллари, овул фаоллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан нарколог-шифокор Баҳодир Чоршамов саломатлик кушандаси бўлган гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик бор жойда носоғлом муҳит вужудга келиши, унинг таъсирида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши мумкинлиги тўғрисида сўзлади.

Тадбирда гиёҳвандлик бугунги кунда бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан бири эканлиги таъкидланди. Шунингдек, гиёҳвандликка оид жиноятчиликнинг ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Дарҳақиқат, гиёҳвандлик, ичкиликбозликдек салбий иллатлар нафақат оилаларга, балки жамиятга ҳам катта зарар етказади. Ташвиш ва муаммолар келтириб чиқариш билан бирга, бу зарарли одатга берилган ҳар қандай инсон охир-оқибат мутлақо кераксиз шахсга айланади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва оилаларда соғлом турмуш тўғрисидаги тушунчаларни шакллантириш мақсадида www.amunews.uz веб-сайтининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасида кенг тарзда учрашув, давра суҳбатлари, мулоқотлар ўтказилмоқда. Шифокорлар ва бошқа мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўтказилаётган ушбу тадбирларда аҳолига гиёҳвандлик ва ичкиликбозликнинг жирканч иллат эканлиги, унинг оилага салбий таъсири, носоғлом оилалар ва носоғлом фарзандлар туғилиши манбаи эканлиги батафсил тушунтирилмоқда.

Шифокор Баҳодир Чоршамов оила соғлом бўлсагина унинг барқарорлиги ва ободлиги таъминланиши, аксинча оилада гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик ҳукмрон бўлса оиланинг таназзулга юз тутишини аҳолига содда ва тушунарли тарзда, ҳаётий мисолларни келтирган ҳолда тушунтирди. Ундан ташқари, туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ичкиликбозликка берилганларни даволаш, тўғри ҳаёт тарзига қайтариш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумотлар берди.

Таъкидланганидек, туман Тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли поликлиникасига қарашли наркология бўлими 1985 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда сурункали алкоголизмга чалинганлар 168 нафарни, гиёҳвандликка чалинганлар эса 4 нафарни ташкил қилади. Жорий йилда Марказий шифохонада алкоголизм касаллигига чалинган беморларга ташхис қўйишга мўлжалланган 10 та ўринли реабилитация маркази ташкил этилган бўлиб, шу пайтга қадар ушбу марказга 510 нафар фуқаро қабул қилинган. Шундан 19 нафари Республика Наркология диспансерига 6 ой муддатга даволанишга жўнатилган.

Тадбирда сўзга чиққан Тиббиёт бирлашмасининг саломатлик бўлими шифокори Тамара Саидова ҳам оиланинг мустаҳкамлиги кўпгина омиллар қатори – она, ота ва боланинг саломатлигига боғлиқлигини таъкидлади. Оилада кимдир гиёҳванд ва алкоголь маҳсулотларни истемол қилмаса, яқин қариндошлар ва балоғатга етмаганлар ўртасидаги никоҳ бўлмаса, жисмоний ва ақлий жиҳатдан соғлом фарзанд дунёга келишини тушунтирди. Шу билан бирга никоҳланувчи шахслар ўртасидаги тиббий кўрикнинг келажак авлод учун зарурлиги, касаллик аниқланган ҳолатларда даволаниш курсларини ўтаб, кейин никоҳ тузилиши кераклигини ҳам айтиб ўтди. Шунингдек, хотин-қизлар ва никоҳдан ўтувчи ёшлар орасида соғлом оила қуриш, соғлом ҳаёт кечириш, соғлом турмуш тарзи борасида етарли маълумотлар берди.

“Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда иштирокчиларнинг соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тушунчалари кенгайтирилди. Шунингдек, суҳбат мавзуларига доир эслатмалар ва буклетлар ҳам тарқатилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026