12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:59
Сиёсат 👁 459

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 62-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 62-сессияси тўғрисида ахборот

2023 йил 21 июль куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 62-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Ғуломжон Ешниёзов очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 23-Бобур сайлов округидан депутат Шавкат Янгибаев сайланди.

Сессияда дастлаб маҳаллаларда эҳтиёжманд оилалар бўйича ижтимоий дафтарлар асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан секторлар масъулларининг ҳисоботлари тингланди.

1-сектор ҳудудида бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида Амударё тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи Рашид Салаев ҳисобот берди. Ҳисоботда келтирилиб ўтилганидек, биринчи сектор ҳудудида яшовчи 597 та оила “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, уларга 1,3 млрд. сўмлик молиявий кўмак берилган ва ушбу оилаларнинг 587 таси доимий даромад манбаига эга бўлиб, дафтардан чиқарилган.

Ундан ташқари, 1-сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”га 1 182 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, шундан 935 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилган. “Ёшлар дафтари”да турувчи 117 нафар ёшларга турли ёрдамлар кўрсатилиб, 99 нафари дафтардан чиқарилган.

Мазкур масала юзасидан туман прокурорининг катта ёрдамчиси Шарьяр Жолдасов ҳисоботи берди. Ҳисоботда таъкидланганидек, 2-сектор ҳудудида “Бандлик” дастурига мувофиқ жорий йилнинг 5 ойи давомида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 171 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилган. Шулардан 118 нафари ёшлар, 53 нафари хотин-қизлардир. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2-сектор худудида 5 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилиниб, ярмаркага 35 та корхона ва ташкилотлардан 133 бўш иш ўринлари таклиф қилинган. Ушбу иш ўринларига 120 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 41 нафар шахсга ишга йўлланма берилди. 2-сектор ҳудудида ишсизлик даражаси ва норасмий бандлар сонини камайтириш мақсадида, 158 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб қилинди.

Шундан сўнг, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсуповнинг кун тартибидаги мазкур масала юзасидан ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда таъкидланишича, “Темир дафтар”да рўйҳатда турувчи 814 нафар эхтиёжманд оилаларнинг 790 нафарига турли ёрдамлар кўрсатилиб, дафтардан чиқарилган. Шунингдек, 3-сектор ҳудудида оила аъзолари даромад топишга, касб ўрганишга харакат қилаётган 466 та хонадонлар аниқланиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ҳоким ёрдамчилари томонидан 357 нафар фуқарога 2,5 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилган.

Сессия ишида кун тартибидаги масала юзасидан 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитовнинг ҳам ҳисоботи тингланди. Қайд этилганидек, 2023 йилнинг 6 ойи давомида сектор раҳбари томонидан 29 та сайёр қабуллар ўтказилган. Ушбу сайёр қабулларда жами 277 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 197 таси қаноатлантирилган бўлса, 35 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Сессия кун тартибида туманда соғлиқни сақлаш, хусусан, тез тиббий ёрдам, кафолатланган бепул тиббий ёрдамнинг кўрсатилиши бўйича туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари Ҳакимжон Собировнинг ҳисоботи тингланди.

Қайд этиб ўтилганидек, туман тез тиббий ёрдам бўлими йил бошидан бошлаб Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон филиали таркибига киритилди. Бўлимнинг таркибида 1 та марказий подстанция ва 11 та шахобча мавжуд бўлиб, жами 16 бригада ишламоқда. 2023 йилнинг 6 ойи давомида тез тиббий ёрдам бўлимига келиб тушган барча мурожаатлар сони 25 952 тани ташкил қилган бўлса, 25 776 нафар беморга тез тиббий ёрдамлар кўрсатилган.

Сессия ишида Амударё тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан ҳам жорий йилнинг 6 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳам ҳисобот тингланди. Шўъба раҳбари Жаҳонгир Холмуродовнинг ҳисоботида таъкидланганидек, 2023 йил 1-ярим йиллиги давомида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум болаларга 10 та васийлик ва 12 та ҳомийлик тайинланди, фарзандликка берилганлар эса 18 тани ташкил қилди. Бугунги кунда туман Болаларни ҳимоя қилиш шўъбасининг назоратида бўлган жами 102 нафар боланинг 39 нафари чин ва ижтимоий етим болалардир.

Сессия ишида Амударё туман Халқ қабулхонаси, секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабовнинг ахбороти тингланди.

Ахборотда келтирилиб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига 2023 йил 30 июнь санасига қадар туман аҳолиси томонидан 2042 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 2007 таси кўриб чиқилган. Ушбу мурожаатлардан 1638 таси қаноатлантирилган ҳамда 990 таси ижобий ҳал қилинган. 633 тасига эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабовнинг маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ҳам ахбороти тингланди.

Қайд этилганидек, тумандаги ҳоким ёрдамчиларининг амалий кўмаги натижасида шу кунгача жами 279 та тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил этилган. Шулардан 127 таси якка тартибдаги тадбиркорлар бўлса, 152 таси юридик мақомдаги тадбиркорлардир.

Сессия ишида Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026