Ёшлар камолига хизмат қилаётган ташкилот
Ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, мафкура майдонининг турли хуружларидан ҳимоя қилиш, маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ишларига ҳисса қўшиш мақсадида “Амударё телевидениеси” таҳририяти томонидан амалга оширилаётган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – юрт келажаги” номли грант лойиҳаси доирасида тумандаги давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Лойиҳа ҳамкорларидан бири “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти аъзоларининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари айниқса эътиборга сазовор. Қарийб саккиз йилдан бери фаолият юритиб, тумандаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг иқтидорини юксалтиришга ва ўзлигини намоён этишига хизмат қилиб келаётган ташкилот аъзолари сони кундан кунга кўпаяётгани унинг нуфузи ошаётганидан дарак беради.
Бугунги кунда ташкилот қошида фаолият юритаётган кутубхона ўсмирлар, ёшларнинг севимли масканига айланган десак, хато бўлмайди. Бу бежиз эмас. Ташкилот раиси, иқтидорли журналист, матбуот фахрийси Ўрозали Рейимов туманимиз мактабларида, овул, маҳаллаларида бўлиб, иқтидорли ёшларни излаб топишга, улар билан суҳбатлашишга ҳеч эринмайди, талантли ёшларни ташкилотга бирлаштириб, турли адабий тадбирлар уюштиради.
Айни кунда туманда 200 нафарга яқин турли ёшдаги ижодкорларнинг рўйхати Ўрозали Рейимовнинг иш столида турибди. Ёш ижодкорлар шеър, ҳикоялари жамланган “Уммондан терилган маржонлар” тўплами 2022 йилда ёруғликка чиқди.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни миллий ва умумминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, келажагимиз эгаларини “оммавий маданият” ниқоби остидаги маданиятсизликнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш борасида ҳам ташкилот томонидан айтишга арзигулик ишлар амалга оширилаяпти. Бу борада мактаблар ўқувчилари орасида турли мавзуларда ўтказилаётган иншолар, расмлар танловлари, ёш ижрочиларнинг концертлари ва ёшларни китобхонликка жалб қилиш борасида “Китобхон ёшлар” танловларини айтиб ўтиш жоиз.
Шу йилнинг 19 июлида тумандаги 41-сонли мактабдаги "Баркамол авлод" болалар мактабининг ёш режиссёр, журналист ва нотиқ тўгараги аъзолари иштирокида ўтказилган “Китоблар карвони” тадбирида ташкилот қошидаги кутубхонанинг мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган китобларидан намуналар намойиш этилди ва ўқувчилар кутубхонага аъзо бўлишга, уларни олиб ўқишга даъват этилди.
Шунингдек тадбирда"Баркамол авлод" болалар мактабининг 41-сонли мактабдаги ёш режиссёр, журналист ва нотиқ тўгариги раҳбари Зиёда Сададдинова, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти аъзоси Ойгул Ражабовалар ҳам ўқувчиларни китоблар мутолаасига чорлаб, ундан олинадиган билимнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятига кенг тўхталдилар. Улар китоб ўқиш одамни ҳаётда ўз ўрнини топишига, юксак ахлоқ-одобни ўз характерида шакллантиришга ва ҳурмат-эътибор қозонишига замин бўлишини таъкидладилар.
Ташкилот томонидан китоб мутолаасини тарғиб этувчи бунингдек тадбирлар тез-тез ўтказиб турилади. 5 марта турли танловлар ташкил этилиб, ғолиблар моддий-маънавий рағбатлантирилди.
Ташкилотда айни кунларда мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги шарафига бугунгидек дориломон кунлар қадрини ёшлар онгига сингдиришга уларни шу азиз Ватанимизнинг муносиб фарзандлари бўлиб етишишга даъват қилувчи тадбирлар ўтказишга саъй-ҳаракатлар бошланиб кетди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶