12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:40
Сиёсат 👁 469

Туман ҳокимининг қипчоқлик ёшлар билан учрашуви очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди

Туман ҳокимининг қипчоқлик ёшлар билан учрашуви очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди

8 июнь куни Қипчоқ овул фуқаролар йиғини биносида туман ҳокимининг Қипчоқ овул фуқаролар йиғини ва Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев тарихан қисқа даврда Ўзбекистон ёшлари эришган муваффақият ва ютуқлар замирида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрлик ва юксак эътибор мужассам эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, “Июнь ойи – ёшлар ойлиги” доирасида ёшлар манфаатига хизмат қилувчи кўплаб йирик амалий лойиҳалар, турли хил интеллектуал танловлар, семинар ва учрашувлар, бизнес-марафонлар, спорт мусобақалари ҳамда гала концертлар ўтказиш режалаштирилганини айтиб ўтди.

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда ёшларнинг бизнес ғоялари, ташаббуслари тингланди ва қўллаб-қувватланди. Тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшлардан айримлари туман ҳокимига мурожаат қилди.

Жумладан, Қипчоқ овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Феруза Сабирова ўз тадбиркорлик фаолиятини тикувчилик йўналиши бўйича бошлаш нияти борлигини ва субсидия асосида тикув машинаси олиш истаги борлигини айтиб мурожаат қилган бўлса, яна бир бўлғуси тадбиркор Санобар Маткаримова ўз маҳалласи ҳудудида гўзаллик салони очиш нияти борлигини билдириб зарурий жиҳозлар учун субсидия ажратилишида амалий ёрдам сўради.

Ундан ташқари, маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлардан бирининг онаси Озода Сафарбаева ҳам фарзандининг операцияси учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Туман ҳокими Қипчоқ овули ёшлари томонидан келиб тушган ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини, мазкур мурожаатлар бироз вақт талаб этани учун албатта ўрганиб чиқилиб ижобий ҳал қилинишини маълум қилди.

Учрашувда Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар ҳам ўз таклиф ва муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар.

Шу маҳалланинг фаол ёшларидан бири Улуғбек Муродов субсидия асосида мотокультиваторга эга бўлса ҳамқишлоқларига беминнат хизмат кўрастишни, Гулбарчин Камолова эса субсидия асосида тикув машинаси олиб аёл-қизларга бежирим либослар тикиб беришни мақсад қилишганини айтиб мурожаат қилишди.

Ушбу ёшларннинг ҳам мурожаати туман ҳокими ва тегишли ташкилот мутасаддилари томонидан қайд этилиб тез кунларда ижобий ҳал этилишига келишиб олинди.

Учрашув якунида туман ҳокими барча ёшларни яқинлашиб келаётган “Ёшлар куни”ни билан самимий табриклаб, ўқиш ва ишларида муваффақият тилади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026