12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:28
Иқтисодиёт 👁 322

НАМУНА ВА ҚУМЁП МАҲАЛЛАЛАРИДА ЯНГИДАН ИЧИМЛИК СУВИ ИНШООТЛАРИ ҚУРИЛМОҚДА

НАМУНА ВА ҚУМЁП МАҲАЛЛАЛАРИДА ЯНГИДАН ИЧИМЛИК СУВИ ИНШООТЛАРИ ҚУРИЛМОҚДА

Чекка ҳудудда жойлашган Намуна маҳалласи ҳудудида Президентимизнинг ўтган йилги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янги сув иншооти қурилмоқда. Қиймати 5 млрд. 438,7 млн. сўмлик ушбу тозаланган сув тарқатиш иншооти “Манғит инвест максимум” МЧЖ томонидан қурилмоқда.

Айни пайтда ташкилот томонидан 7,1 км. узунликдаги сув тармоқларини янгидан тортиш, сув насосларини жойлаштириш, сув иншооти биносини қуриш ишлари бажарилмоқда. Эндиликда янгидан бунёд этилган сув тозалаш қурилмаси ер ости сувларини 30 метр чуқурликдан тозалаган ҳолда аҳоли истеъмоли учун етказиб беради. Сув иншооти ишга тушгач, 236 хонадонга қувурлар орқали сув етказиб берилади. Ҳозирги кунда маҳалла аҳолиси ҳудудда қувурлар тортилаётгани, ўз хонадонларида тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имконияти яратилаётганидан жуда хурсанд.

Қурилиш ишларини ноябрь ойида тугатиб, фойдаланишга топшириш режа қилинган. Лекин ташкилотнинг 20 нафардан зиёд ишчилари қурилиш ишлари жадаллик билан давом эттириб, июль ойигача қуриб битказишга ҳаракат қилишмоқда.

Ундан ташқари, Қум ёп маҳалласи ҳудудида ҳам ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янгидан сув иншоотини қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу ердаги қиймати 6 млрд. 641,6 млн. сўмлик бўлган қурилиш ишлари “Соф полимер” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Ушбу ҳудудда айни пайтда янгидан 1 та тозаланган сув тарқатиш иншоотини қуриш, 10,1 км. узунликдаги сув тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Жадаллик билан қурилаётган ушбу сув иншооти орқали маҳалла ҳудудидаги барча аҳоли ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилган.

Президентимизнинг тегишли Қарорларига асосан туман ҳудудида тоза ичимлик суви таъминоти кўламини кенгайтириш, бу орқали аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш учун муносиб хизмат қилиш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Намуна ва Қумёп маҳаллалари аҳолиси ҳам жамиятимизда инсон манфаатлари барча нарсадан устун қўйилиб, амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар туфайли тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имконияти яратилаётганидан беҳад мамнун бўлишмоқда. Чунки, бу туманимизнинг чекка ҳудуди аҳолиси учун жуда катта қулайликдир.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026