16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:17
Адабиёт 👁 428

“ЭНГ КИТОБХОН ОИЛА БЕКАСИ” БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

“ЭНГ КИТОБХОН ОИЛА БЕКАСИ” БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Китобга меҳр – бу ўз келажаги учун мустаҳкам замин яратиш сари эзгу қадамдир. Буни дилдан ҳис қилган китобхон инсонлар ҳам, уларнинг оила аъзолари ҳам юксак маънавиятли, билимдон, атрофидагиларнинг ҳавас ва эҳтиромига муносиб шахслар сифатида шаклланадилар. Шу боис, мамлакатимизда китобхон оилалар сафини янада ошириш, уларнинг маънавий-тарбиявий ишларини оммалаштириш мақсадида “Энг китобхон ибратли оила”, “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловлари ўтказилиб келинмоқда.

Амударё туманида ҳам бундай ибратли китобхон оилалар кўпчиликни ташкил этади. Ҳатто “Энг китобхон ибратли оила” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси ғолиб ва совриндорларининг ҳам борлиги қалбларда ифтихор туйғусини уйғотади.

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган меҳрини ошириш, китоб мутолаасига қизиқтириш ва уларни маънавият-маърифат масканлари – кутубхоналарга кенг жалб қилиш мақсадида жорий йилнинг 24 май санасида Амударё тумани Ахборот-кутубхона марказида 2023 йилнинг 10-30 март кунлари кутубхоначилар ўртасида ўтказилган “Китобсеварлик фестивали”нинг “Энг фаол кутубхоначи” йўналиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси босқичи 1-ўрин соҳибаси ва “Янги Ўзбекистоннинг ибратли китобхон оиласи” кўрик-танловининг “Энг ибратли китобхон оила бекаси” йўналиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ғолиби, Назархон овулидаги Турдимуратовлар оиласи ва мазкур оиланинг “Энг китобхон оила бекаси”, моҳир кутубхоначи Тазахон Қидирниязова билан ёш китобхонларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Тазахон Қидирниязова китобхон ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида дилдан суҳбатлашди. Суҳбат асносида у китоб мутолаасининг ўз ҳаётида тутган ўрни, китобдан олган бетакрор таассуротлари, айниқса, ҳаёт синовларини енгиб ўтишда унга китоб энг яқин ҳамдард, дўст ва масалаҳатгўй вазифасини бажаргани ҳақида ҳаётий мисоллар орқали қимматли фикрлар билдирди. Шунингдек, у фарзандлари тарбиясида, ҳаётда ўз ўрнини топиб, ўзи қизиққан йўналиш – кутубхоначилик касбида фаолият юритиб, муваффақиятларга эришишида китобхонликнинг ўрни беқиёс катта аҳамият касб этганини таъкидлади.

Дарвоқе, Тазахон Қидирниязова Амударё туманидаги 3-сонли умумтаълим мактаби кутубхоначиси. У мактаб кутубхонаси фаолиятини юритиш билан бирга кутубхона ҳузурида “Ёш ижодкорлар” гуруҳини ҳам ташкил этган. Мазкур гуруҳ ўқувчиларидан Муҳаббат Ўринбосарованинг илк шеърлар тўплами чоп этилишида Тазахоннинг ҳиссаси катта. Шунингдек, китобхон ўқувчилардан Навбаҳор Сарсенбоеванинг ҳам “Тараққиёт кўзгуси” газетаси нашриётида илк шеърлар тўплами нашр этилиб, шеърият ихлосмандларига ҳавола этилди. Тадбир давомида Тазахон Қидирниязованинг шогирди, ҳаваскор шоира мактаб ўқувчиларининг “Китобсеварлик фестивали” Қорақалпоғистон Республикаси босқичи совриндори, 3-даражали Диплом соҳибаси Навбаҳор Сарсенбоева китобхон ёшларга ўзи ёзган шеърларидан ўқиб берди.

Тадбирда “Янги Ўзбекистонинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг “Энг китобхон оила бекаси” йўналиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ғолиби Тазахон Қидирниязовага иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар. Тазахон Қидирниязова ҳар бир иштирокчининг саволига ҳаётий мисоллар орқали жавоблар берди ва бу билан ўзининг ва оила аъзоларининг китобдан олган бебаҳо ҳикматларга ошна яшаш завқли эканлигини намоён этди. Тадбир ниҳоятда мазмунли ва қизиқарли таассуротларга бой ўтди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026