39-сонли мактаб ўқувчилари “Жайхун илҳомлар” ННТ қошидаги кутубхонага аъзо бўлишди
«Жайхун илҳомлари» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Беш ташаббус – беш имконият!” лойиҳасининг иш режаси бўйича ўринларда турли маданий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Тўртинчи ташаббус доирасида манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарига киритилган ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида туманнинг Қангли ҳудудидаги 39-сонли мактабда “Китоблар карвони” ташкил этилди. Мактаб ўқувчилари ва овул ёшлари “Жайхун илҳомлар” ННТ қошидаги кутубхона фаолияти ҳамда зиё масканидаги янги китоблар билан танишдилар.
“Жайхун илҳомлари” ННТ раиси Ўрозали Рейимов ҳозирги кунда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг истеъдодларини юзага чиқариш, ёшларни турли зарарли иллатлардан ишончли ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди.
39-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Райҳон Матжонова ёшлар тарбиясида китобларнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бу маданий тадбир овул ёшлари ва мактаб ўқувчилари ўртасида улкан таассурот қолдирди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶