14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:24
Сиёсат 👁 11,706

Амударё туманида 9 май − Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Амударё туманида 9 май − Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Мавзуга оид фотогалерея

8 май куни Манғит шаҳридаги Хотира майдонида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, фронт орти меҳнат фахрийлари, депутатлар, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

Шундан сўнг туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириш, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга эътибор ва эҳтиром кўрсатиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, орамизда бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари давлатимиз ва жамиятимизнинг доимо эъзозида бўлиб, уларнинг инсониятни фашизм балосидан қутқариш йўлида қилган фидоийликлари келгуси авлодларимиз учун ибрат мактабидир.

Тадбирда “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекмон ота Аллаберганов фашизм устидан қозонилган Ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳар бир юртдошимизнинг хотираси келгуси авлодларимиз қалбида мангу яшашини, уруш йилларида фронт ортида мардонавор меҳнат қилиб, халқ хўжалигининг тикланишига муносиб ҳисса қўшган меҳнат фахрийлари авлодлар учун матонат ва фидойлик тимсоли эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, марҳумлар руҳига Қуръон тиловат қилиниб, ҳарбий оркестр мусиқаси остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Сўнгра тадбирнинг Маданият бўлими томонидан тайёрланган бадиий-мусиқий қисми бошланди. Истеъдодли ёшлар Иккинчи жаҳон уруши йилларида юртдошларимиз чеккан азоб-уқубатларни моҳирлик билан саҳна кўринишлари орқали гавдалантириб бердилар.

Тадбирда туманимизнинг таниқли хонандалари Ватан, тинчлик ва осудалик, бугунги фаровон ва гўзал ҳаётни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этишди.

Тадбир тугагач, меҳмонлар Хотира майдони ёнида қад ростлаган туман тарихи музейида бўлиб, тарих саҳифаларини ўзида акс эттирувчи эксонатлар билан танишдилар. Сўнгра тадбир иштирокчилари Хотира майдонидаги рамзий китоб саҳифаларини варақлаб, урушда шаҳид кетган аждодларимиз номларини, уларнинг жасоратларини ёдга олишди. Қонли жанггоҳлардан омон қайтган, меҳнат фронтида фидойилик намуналарини кўрсатиб, халқ хўжалигининг қайта тикланишига ҳисса қўшган юртдошларимиз номларини ифтиҳор билан тилга олишди.

Сўнгра туман ҳокими, секторлар раҳбарлари ва бошқа масъуллар Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги тикланиш йилларида халқ хўжалигининг турли жабҳаларида меҳнат қилиб, фидойилик намуналари кўрсатган фрон орти меҳнат фахрийлари хонадонида бўлишди. Меҳнат фахрийларига совғалар топширилиб, уларнинг яшаш шароитлари, оилавий аҳволидан хабар олинди.

Хотир ва қадрлаш куни шу юртда яшаётган ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадон учун бевосита дахлдор, ҳар бир юртдошимиз ҳаётида ўзига яраша из қолдирган тарихий санадир. Сабаби, Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб инсонлар қатори кимнингдир бобоси ёки бувиси, яна кимнингдир ота-онаси ёки яқинларининг бевақт ўлимига сабаб бўлди. Оловли жангларда ҳалок бўлган аждодларимизнинг табаррук қони, ўз жонини хатарга қўйиб юртини асраган ота-боболаримизнинг матонати, туну-кун ормидан кечиб, фронт ортида заҳмат чеккан юртдошларимизнинг пешона тери эвазига қўлга киритилган Ғалаба барчамиз учун қадрлидир. Бу йўлда ҳалок бўлганларнинг хотираси қалбимизда абадий, шу кунларга етган табаррук бобо ва момоларимизнинг қадри эса ҳамма нарсадан улуғдир!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019