12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Сиёсат 👁 10,809

Референдумда амударёликлар уюшқоқлик билан иштирок этишди

Референдумда амударёликлар уюшқоқлик билан иштирок этишди

Фотогалерея

Мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Конституциямизни ислоҳ қилиш мақсадида ташкил қилинган умумхалқ референдуми Амударё туманида ҳам юқори суръатда, уюшқоқлик билан ўтказилди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам ушбу муҳим сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик кўрилди. Референдум ўтказувчи участкалар зарур жиҳозлар, ахборот технология воситалари билан жиҳозланиб, фуқароларнинг эмин-эркин овоз беришлари учун барча шароитлар яратилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, туманда 64 та референдум участкалари тузилган бўлиб, уларнинг 57таси умумтаълим мактаблари, 2таси маданият уйлари, 3таси техникум ва касб-ҳунар мактаблари, 1таси туман спорт мактаби ҳамда яна 1таси Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида жойлаштирилди.

30 апрель куни тумандаги 64 та референдум участкаларида ҳам эрталабки соат 8:00дан бошлаб аҳоли гавжум бўлди. Жумладан, 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносида жойлашган 91-референдум участкасида ҳам шу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли фаол иштирок этишди.

Юртдошларимиз оила аъзолари билан кўтаринки кайфиятда келиб, овоз бериш жараёнларида уюшқоқлик билан иштирок этишди. Мазкур референдум участкасида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳам ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда овоз берди.

Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласи ҳудудидаги 82-сонли мактаб биносида жойлашган 95-референдум участкасида ҳам фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириш орқали яширин овоз бериш йўли билан конституциявий ислоҳотларга муносабатларини билдирдилар.

Шу ўринда айтиш керакки, қонунчиликка мувофиқ референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга фуқаролар рўйхатига мазкур референдум участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб келаётган 18 ёшга тўлган, муомалага лаёқатли фуқаролар киритилди. Овоз бериш жараёнлари очиқлик ва ошкоралик принцплари асосида амалга оширилди. Участкада оммавий ахборот воситалари вакиллари, кузатувчилар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи ёши улуғ онахонлар фарзандлари, набираларининг эртанги фаровон куни учун овоз берган бўлсалар, бу йил 18 ёшга тўлиб илк маротаба муҳим сиёсий жараёнда иштирок этаётган ёшлар ўз келажаклари учун овоз беришди.

Тош ёп овулидаги 5-сонли мактаб биносида жойлашган 100-референдум участкасида ҳам овоз бериш жараёнлари қизғин кечди. Овул ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси билан тўлиқ танишиб чиқиб, ундан кейингина овоз бериш учун келганлигини билдиришди.

Овоз бериш учун келган фуқаролар дастлаб участка комиссияси аъзоларига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо чекишди. Шундан сўнг, яширин овоз бериш кабинасида махсус белгини қўйиш орқали ўзларининг хоҳиш ва иродасини ифода этдилар.

Ушбу жараёнда участка ҳудудида истиқомат қилувчи фермерлар ҳам фаол иштирок этишди. Сабаби, фермерлар учун яратилаётган имкониятларнинг конституцияда мустаҳкамлаб қўйилиши уларнинг бу жараёнда уюшқоқолик билан иштирок этишига муҳим асос бўлди.

Янгиобод маҳалласидаги Амударё тумани исхисослаштирилган мактаби биносида жойлашган 93-референдум участкасида 1242 нафар фуқаро овоз берувчилар рўйхатга киритилган эди. Референдум куни ушбу участкада ҳам овоз бериш жараёнлари уюшқоқлик билан бўлиб ўтди.

Овоз бериш учун келган фуқароларнинг ярмидан ортиғи куннинг биринчи ярмидаёқ ўз конституцявий бурчини адо этишди. “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига биноан мазкур референдум участкасида ҳам тумандаги бошқа референдум участкалари сингари овоз берувчилар учун барча қулайликлар яратилди. Тиббиёт хоналари, дам олиш хоналари ташкил этилиб, уларла малакали мутахассислар зарур ҳолларда овоз берувчиларга хизмат кўрсатишди.

Тумандаги 16-сонли ихтисослаштирилган мактаб биносида жойлашган 89-референдум участкасида ҳам ҳудуд аҳолиси овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этди. Мазкур референдум участкасида ҳам бошқа участкалар қатори аҳоли учун барча қулайликлар яратилди. Ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кабиналар ажратилди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган пара стол тенниси бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг ғолиби Нурсултон Сарибаев ҳам мазкур участкада ўз келажаги учун овоз берди.

Референдум куни участкаларга кела олмаган, уйидан чиқолмайдиган, шифохоналарда даволанаётган фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида комиссия аъзолари кўчма қутиларда уларнинг хонадонларига бориб, овоз бериш жараёнини ташкил этдилар.

89-сонли референдум участкаси комиссия аъзолари туман Тиббиёт бирлашмасининг туғриқ бўлимига бориб, яқинда фарзанд кўрганлиги сабабли референдум участкаларига бора олмаётган аёлларнинг овоз беришда иштирок этишига шароит яратдилар.  Туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова ҳам уларга ҳамроҳлик қилиб, оналик бахтига муяссар бўлган аёлларни табриклади. Меҳмонлар янги туғилган фарзандлар баркамол, эл корига ярайдиган муносиб инсонлар бўлиб вояга етишларига тилакдошлик билдирди.

Бир сўз билан айтганда, Амударё туманида ҳам “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ташкил қилинган референдум қонун талаблари асосида, овоз берувчиларнинг фаол иштироки билан муваффақиятли ўтказилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026