12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Адабиёт 👁 410

АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда  китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги 27-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили йили”да амалга оширишга оид “Давлат дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фармойишига кўра “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Республика бўйлаб “Китобсевар миллат” шиори остида ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” шу йилнинг 10 апрелидан 15 апрелигача давом этади.

Ҳафталикни юқори савияда ўтказиш юзасидан туман Ахборот-кутубхона марказида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилди. Режага кўра, китобхонлар ўртасида шеърият кечаси, давра суҳбати, “Заковат” интеллектуал ўйини, кутубхонага келтирилган янги китоблар кўргазмаси, мактабгача таълим ташкилотида “Эртаклар яхшиликка етаклар” мавзусида адабий кеча, туман тарихи музейига саёҳат, умумий ўрта таълим муассасаларида кўчма кутубхоналар ташкил этиш, янги китоблар кўргазмаси, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Санъат оламига саёҳат” мавзусида тадбир ўтказиш белгилаб олинган эди.

Ушбу тадбирлар туман Ахборот-кутубхона марказига ташриф буюрувчилар сони ошишига ёшлар, аҳоли орасида китоб ўқишни кенг тарғиб этишга имконият яратмоқда. Тадбирларга қамраб олинган ёшларнинг китобларга  қизиқишлари ошиб, улар сафи кенгаймоқда.

Шу йил 13 апрелда Ахборот-кутубхона марказида ташкиллаштирилган “Замондош ижодкорлар” номли  давра суҳбати ҳам кўпчиликда улкан таассуротлар қолдирди.

Ҳафталикка тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар дастурида  ҳам ўтказиладиган суҳбатлар, учраувларда нашриётлар, матбаа корхоналари, китоб савдо ташкилотлари қаторида ижодкорларнинг ҳам иштирокини таъминлаш белгиланган эди. Шунга мувофиқ “Замондош ижодкорлар” номли давра суҳбатига туманимизнинг ижтимоий-сиёсий ва оммабоп нашри – “Тараққиёт кўзгуси газетаси ижодий ходимлари, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзолари Ойгул Ражабова, Озода Худойбергановалар таклиф этилди.

Давра суҳбатини Ахборот-кутубхона маркази ходими Роҳатой Романова бошқариб борди.

Журналист Ойгул Ражабова, Озода Худойбергановалар китобхон ёшларга  ўзларининг ижодий фаолиятлари, шунингдек, китоб ўқишнинг аҳамияти хусусида гапириб бердилар.

Тадбирда иштирок этган Амударё мухандислик техникумининг кутубхонашунослик йўналишида таҳсил олаётган ёшлар, уларнинг устозлари, шунингдек китобсевар ёшлар уларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоблар олдилар.

“Китобдин яхши ёр бўлмас”, дея ёзган эди Алишер Навоий бобомиз. Ҳа, чинданда китоблар – энг содиқ дўст, яшашни ўргатувчи устоз, тўғри йўлни кўрсатувчи маёқ.

Шу боисдан ҳам китобхонликни тарғиб этиш, айниқса, ўсмирларни, ёшларни китоблар мутолаасига кенг жалб қилиш – долзарб вазифа.

“Китобсевар миллат” шиори остида III Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туман Ахборот-кутубхона марказида ўтказилаётган тадбирлар шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Равшанбек БАҲРОМОВ

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026