12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:54
Сиёсат 👁 427

“Янги Конституция− халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!" шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

“Янги Конституция− халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!" шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ Референдуми олдидан “Янги Конституция − халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!” шиори остида тарғибот тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Уларда жамоат арбоблари, эстрада юлдузлари, спортчилар, давлат идоралари вакиллари, тадбиркорлар, иқтидорли ёшлар чиқиш қилмоқда.

Мана шундай тарғибот тадбири Амударё туманида ҳам ўтказилди.

10 апрель куни туманнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Холимбег овули ҳудудида жойлашган 35-сонли мактабда янгиланаётган Конституция тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда республика ишчи гуруҳ азолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова, иқтидорли ёшлар, педагог ходимлар, фаол аёл-қизлар ҳамда  маҳалла аҳли иштирок этишди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова йиғилганларга Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожи, соғлиқни сақлаш масалаларига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берди.

Депутат ўз сўзида Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг ҳуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси тўғрисидаги Қонунини қабул қилганлиги, ушбу Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва унда ҳар бир фуқаро иштирок этиб, ўз фуқаролик бурчини бажармоғи лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Тадбирда ишчи гуруҳ азоси, “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти директори ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор Ойниса Мусурманова ҳам маъруза қилди.

У янгиланаётган Конститутциявий қонун лойиҳаси матнининг 50- ва 52-моддаларида мактаб  ва мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича қатор ҳуқуқий асослар келтириб ўтилганини қайд этиб, 30 апрель куни барчани ўз келажагимиз ва ҳақ-ҳуқуқларимиз кафолати учун овоз беришга чақирди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Марям Аҳмедова Янгиланаётган Конституция мамлакат ривожи, аҳолининг тинч ва фаровон турмуш кечириши, юртнинг тараққий этиши учун муҳим ҳуқуқий асос эканини таъкидлаб ўтди. Янгиланаётган Конституцияда давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколат ҳамда мажбуриятлари, шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатлари янада аниқ ва равшан белгилаб берилгани алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давомида “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Барно Самандарова Конституциямизнинг 44-моддасида мажбурий меҳнат, болаларнинг баркамол ривожланишига салбий таъсир қиладиган ҳар қандай болалар меҳнати тақиқланаётганини таъкидлади. У ўз нутқида 30 апрель кунги Референдумда тенгдошларининг ва ўзининг ҳақ-ҳуқуқлари мустаҳкам кафолатлаб қўйилаётган Янгиланаётган Конституциямизга овоз беришини таъкидлади ва ёшларни ҳам шунга чорлади.

Тарғибот тадбирида Холимбег овулидаги мактабгача таълим муассаси тарбияланувчилари, 17-, 35-сонли мактабларнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан она Ватан, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи гўзал куй-қўшиқлар ижро этилди.

Шу ўринда айтиш керакки, Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаларида жами 222 минг 715 та таклифлар келиб тушган ва уларнинг 25 фоизи лойиҳага киритилган. Лойиҳани тайёрлашда 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин давлат тажрибаси ўрганилган. Янгиланаётган Конституция моддалари 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалар 275 тадан 434 тага ошмоқда ҳамда Асосий Қонунимизда Ўзбекистон ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий демократик давлат эканлиги белгилаб қўйилмоқда. 

Тадбирдан сўнг, ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида бўлиб, аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий-психологик ёрдамга муҳтож аёлларга кўрсатилаётган эътибор билан яқиндан танишдилар.

Маҳалланинг фаол онахонлари, психологлар билан кечган суҳбат жараёнида оилавий ажримларнинг олдини олиш, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга психологик ёрдам кўрсатиш, тушкунликка тушиб қолган аёлларни соғлом ҳаётга қайтариш, уларнинг саломатлигини тиклаш муҳим вазифа эканлиги таъкидланиб, маҳаллаларда психологик тренинглар, бепул тиббий кўрикларни кўпроқ ташкил этиш лозимлиги қайд этилди.

Учрашувда нуроний онахонлардан оилалар тинчлигини мустаҳкамлаш бўйича тавсия ва маслаҳатлар олинди. 

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026