14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:02
Сиёсат 👁 201

“Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди

“Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди

9 апрель куни Амударё тумани Маданият бўлими биносида “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди. Унда туманнинг овул ва маҳаллаларида истиқомат қилувчи 200 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди. Ёшлар сайли давомида стол тенниси, шахмат-шашка каби спорт турлари доирасида мусобақалар ташкил этилди.

Шундан сўнг, соат 19:00 да туман Маданият бўлимининг томошалар залида  Ўзбекистон Республикаси Референдуми тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди ва концерт дастури намойиш этилди.

Саҳнада ўрнатилган катта экранда мамлакатимизда, хусусан Қорақалпоғистонда турли соҳаларда эришилаётган ютуқлар акс этган видеороликлар намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари кўз ўнгида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар, ёшларнинг билим олиши, аҳолининг фаровон турмуш кечириши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар намоён бўлди.

Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Полат Махсетбаев, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметовлар ҳам иштирок этишди.

Маълумки, шу йилнинг 18-23 март кунлари оралиғида тумандаги спортчи ёшлар ўртасида спортнинг кураш, енгил атлетика, мини футбол турлари бўйича “Наврўз кубоги” мусобақалари бўлиб ўтган эди. Тадбир давомида ушбу мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган 41 нафар спортчи ёшларга пул мукофотлари тантанали тарзда топширилди.

Тақдирлаш маросимида Полат Махсетбаев ёшларни қўлга киритган муваффақиятлари билан самимий табриклади, уларнинг бундан кейинги фаолиятларига улкан зафарлар тилади.

Ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов ёшлар учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб юқори чўққиларни забт этаётган ёшлар туманимизнинг фахри ва ғурури эканлигини, бошқалар ҳам мазкур тенгдошларидан ўрнак олиб, бунданда юксак марраларни эгаллаши кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг, республикамиздаги ва тумандаги таниқли эстрада юлдузлари томонидан Ватан, она, дўстлик, севги-муҳаббатни тараннум этувчи гўзал қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир давомида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ойбек Бегимов Конституциямизга киритилаётган янгилик ва ўзгаришлар моҳиятини шарҳлаб берди. Айниқса, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан 220 мингдан ортиқ таклифлар берилган бўлса, шундан 60 фоиздан ортиғи бевосита ёшлар томонидан билдирилгани Ўзбекистонни том маънода ёшлар мамлакати дейишга асос бўлишини айтиб ўтди ва барча ёшларни умумхалқ референдумида фаол иштирок этишга чақирди.

Тадбирда “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Барно Самандарова эришган муваффақиятлари ҳақида ёшларга тўлқинланиб гапирди. Эндигина 11-синфни битказаётган Барно Самандарованинг жамият ҳаётига, юртимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслиги, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан билдирган фикрлари унинг референдумга чорловида тўла акс этди.

Тадбир давомида ҳушовоз хонандалар томонидан ижро этилган гўзал куй-қўшиқларга ёшлар рақсга тушишди. Бир бири билан нотаниш бўлган ёшларнинг ўртасида меҳр-муҳаббат, дўстлик, она Ватанга даҳлдорлик туйғулари мана шу тадбир орқали яна мустаҳкамланди.

Тадбирда сўз олган илғор ёшлардан Қудрат Матсафоев Конституциявий қонун лойиҳаси билан илк маротаба узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари таърифланиб, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожини таъминлаш давлатнинг вазифалари қаторидан жой олаётганини таъкидлади. У ҳам 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда барча фаол иштирок этиши лозимлигини, ҳар ким ўз келажаги учун ўзи шахсан овоз бериши лозимлигини айтиб ўтди.

Тадбирда “Ёш китобхон оила” танловининг республика босқичи ғолиблари Умидбек Ўринбоев ва Муҳаббат Давлатовалар мамлакатимизда ёшларнинг сифатли таълим олиши учун барча шароитлар яратилганини янги таҳрирдаги Конституциянинг 79-моддасида бу янада мустаҳкамлаб қўйилаётгани ёшлар учун муҳим ижобий янгилик эканлигини эътироф этишди. Яъни ушбу моддада “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади” деб белгилаб қўйилгани ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. 

Дарҳақиқат, Янгиланаётган Конституция жамиятимиз ҳаётининг барча йўналишларини комплекс тартибга солиш ҳамда мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Туман Маданият бўлимида бўлиб ўтган ушбу тадбир ёшлар қалбида она Ватанга даҳлдорлик, ватанпарварлик, ўз оиласига, маҳалласига бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлагани билан янада аҳамиятли бўлди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019