14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:16
Жамият 👁 271

Фаровон маҳалласи ҳақиқатдан ҳам фаровон!

Фаровон маҳалласи ҳақиқатдан ҳам фаровон!

Маҳалланинг ободлиги - она Ватаннинг ободлиги, том маънода мамлакат ва миллат фаровонлигидир. Мамлакатнинг ҳар жиҳатдан тараққий этиши учун меҳнат майдонларида фидойилик кўрсатувчи халқ маҳаллада яшайди, ижод қилади, янгиликлар яратади. Келажагимиз эгалари бўлган баркамол авлодни вояга етказишдек шарафли вазифани амалга оширади. Шунинг учун ҳам маҳалла ҳар даврда ўзининг муқаддаслиги билан эътибору, эътирофда бўлган.

 Амударё туманининг Фаровон маҳалласи, номига яраша обод ва фаровон маҳалла. Ушбу маҳаллада 642 хонадонда 2456 нафар фуқаро истиқомат қилади. Эътиборлиси, маҳалладаги 710 та оилада кейинги 3 йил ичида бирон марта ажрим ёки жиноятчилик билан боғлиқ ҳолатлар содир бўлмади.

Маҳалла раиси Мадамин Казаков, хотин-қизлар фаоли Сайёра Карабаева, ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарова, профилактика инспектори Руфат Матназаров, ёшлар етакчиси Шохруҳ Рўзметовларнинг ўзаро ҳамкорликда ва ҳамжиҳатликда самарали иш фаолиятини йўлга қўйганлиги натижасида оилавий қадриятлар мустаҳкамланиб, маҳалла инфратузилмаси тобора яхшиланоқда, аҳоли бандлиги таъминланмоқда.

Жумладан, 2023 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида хотин-қизлар ва ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 5 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредитлар ажратилди. 2 нафар аёл ишга жойлаштирилди.

Маҳалла аҳлининг ўзаро бирдамлиги, оғизбирчилиги туфайли ҳудудда каттагина маҳалла боғи яратилди. Ушбу боғда мевали дарахт кўчатлари ҳар баҳор ва куз мавсумларида экилиб кўпайтириб борилади. Бу йилги баҳор мавсумида ҳам маҳалла аҳли 50 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди. Аҳамиятлиси, экилган ҳар бир ниҳолнинг келажакда катта дарахт бўлиб етишиши учун бир нафар ёш оила бириктириб қўйилди. Ёш оиланинг эндигина куртак ёзаётган ниҳолларга бириктирилишда ҳам қандайдир рамзий маъно бордек.

 Фаровон маҳалласида ёш келинларга, турмуш остонасида турган ёш қизларга ўрнак ва ибрат бўлиб, оилалар мустаҳкамлигига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган маҳалланинг 12 нафар ёши улуғ онахонларидан тузилган “Оқила аёллар ҳаракати” ҳам самарали тарзда фаолият олиб бормоқда.

 Ҳаракатнинг фаол азолари Дилбар Хўжамуратова, Моможон Аннамедовалар хотин-қизлар фаоли Сайёра Карабаева билан ҳамкорликда ёш қизлар ўртасида кийиниш маданияти, эрта никоҳ, эрта туғруқ, соғлом турмуш тарзига амал қилиш каби мавзуларда тарғибот тадбирларини, давра суҳбатларини олиб бормоқда.

 Шунингдек, профилактика инспектори билан ҳамкорликда ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш бўйича учрашувлар, профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Маҳалланинг фаол аъзоси Моможон Аннамедова ташкил этилаётган ушбу тадбирларда ҳамиша фаол. У ўзидаги бор ҳаётий тажрибани ёшларга улашгиси келади. Бугунги кунда у турмуш ўртоғи билан кексалик гаштини суриб неваралар тарбиясида бўлса ҳам маҳалла ишларига аралашмасдан туролмайди. Узоқ йиллар мобайнида ўқитувчилик қилиб фарзандларини уйли-жойли қилган ушбу нуронийларнинг уйидан асло файз аримайди.

 Моможон Аннамедова ўз келинларига, маҳалланинг ёш келинларига насиҳат қилганда энг аввало, сабрли бўлиш кераклигини, исрофгарчиликка йўл қўймаслик, ҳар бир нарсани тежаб ишлатиш лозимлигини, оилада юзага келган ноҳуш вазиятларда ҳам муаммони босиқлик билан ҳал қилиш лозимлигини таъкидлайди.

 Маҳаллада Моможон Аннамедова сингари онахонлар жуда ҳам кўп. Уларнинг ёшларга бераётган ўгит ва насҳатлари, бой ҳаётий тажрибалари туфайли Фаровон маҳалласи обод, оилалар турмуши фаровон.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019