ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ОММАВИЙ СПОРТ ТАДБИРЛАРИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШДИ
Туман Тиббиёт Бирлашмаси ходимлари ўртасида оммавий спорт тадбирлари ўтказилди.
16 март куни Наврўз байрамига бағишлаб туман Спорт мактаби майдончасида ўтказилган ушбу тадбирларда спортнинг фаол юриш, гимнастрада, ва 50 метрга югуриш, велосайр, шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Тиббиёт ходимлари мусобақаларда фаол қатнашиб, ғолибликни қўлга киритишга ҳаракат қилишди.
Оммавий спорт таргибот тадбирларида жами 96 нафар ходим иштирок этдилар. Эрталабки бадантарбия, гимнастика машғулотлари, мусиқа садолари остида фаол юриш тадбирларига 72 нафар ходим жалб этилди. Велосайр мусобақаларида ҳам 18 нафар ходим қатнашди. Шунингдек, 50 метрга югуришда 12 нафар иштирокчи катнашиб, 1-ўринни маъмурият кичик тиббий ходими Дилдора Бозорбоева, 2-ўринни болалар реанимацияси бўлими ҳамшираси Ойгул Эшниязова, 3-ўринни АСТТКК ва ЖФО бўлими ҳамшираси Шоҳиста Исаевалар эгаллашди. Шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол мусобақаларида ҳам ғолиблар аниқланди.
Спорт мусобақаларида ғолиб бўлган тиббиёт ходимларига фахрий ёрлиқлар ва совғалар топширилди.
Ж. Явкашев, ТТБ АСТТКК ва ЖФО бўлими шифокори.
И. Нуримбетов, ТТБ спорт тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶