12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:49
Сиёсат 👁 372

Ойбек номли маҳаллада туман ҳокимининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

Ойбек номли маҳаллада туман ҳокимининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

18 январь куни Амударё туманининг Ойбек маҳалласида туман ҳокимининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, мутасадди ташкилот масъуллари ҳамда маҳалладаги фаол ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев мамлакатимизда униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини юзага чиқариш учун яратилган шароит ва имкониятлар хусусида айтиб ўтди. Шу билан бирга Амударё туманида якунланган 2022 йил давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш, ижтимоий муаммоларини тизимли ҳал қилиш борасида олиб борилган ишлар сарҳисоб қилинди. 2023 йилга мўлжалланган режалар хусусида ҳам ёшларга батафсил маълумотлар берилди.

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Маҳмуд Сапарбаев аҳоли орасида хатлов жараёнлари олиб борилаётганлигини, бу жараёнда ҳар бир фуқаронинг хонадонида бўлиб, улар билан бирма-бир суҳбат олиб борилаёганлигини таъкидлади. Аҳамиятлиси, хатлов жараёнларида ёшларнинг аксарияти тадбиркорлик қилиш истаги борлигини билдириб, йўл-йўриқ ва кўрсатмалар сўраётганлигини айтиб ўтди.

Маҳалладаги ёшлар етакчиси Қувват Эсамурадов эса ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида спортни оммалаштириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг, ёшлардан Сурайё Йўлдашева олий таълим муассасасида контракт асосида таълим олаётганлигини билдириб, контракт тўловининг 50 фоизи қоплаб берилишида туман ҳокимидан амалий ёрдам сўради.

Шунингдек, ёшлардан Бахадир Собиров оилавий шароити ҳақида маълум қилиб, муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома бадалини қоплаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Баҳорой Саъдуллаева эса олий таълим муассасасига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлигини, аммо оилавий шароити сабаб тўловни ўз вақтида амалга оширишга қийналаёганлигини билдириб туман ҳокимига ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаатлар юзасидан туман ҳокими Султонбой Йўлдашев тегишли мутасаддиларга топшириқлар бериб, ижросини ўз назоратига олди.

 Айтиш керакки, туман ҳокимининг ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувларида ёшлар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар имкон қадар ижобий ҳал қилинмоқда.

Туман ҳокимининг ёшлар билан билан бўлиб ўтган учрашувларининг бирида ёшлардан Шокир Ҳайитбаев ва Асалой Матқурбановалар туман ҳокимига ўз муаммоларини айтиб, мурожаат қилишган эди. Ойбек маҳалласида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Шокир Ҳайитбаев ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда амалий ёрдам берлиганини, Асалой Матқурбанова эса ўқишининг контракт тўлови қоплаб берилганлигини ва мурожаати ижобий ҳал бўлганлигини айтиб, туман ҳокимига миннатдорлик билдиришди.

Учрашувда маҳалланинг фаол ёшларидан Турсунбой Раҳимов сўзга чиқиб, туманда спорт соҳасини ривожлантириш, спортчи ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётганлигини ва бунинг натижасида туман ёшлари катта ғалабаларга эришаётганлигини айтиб ўтди. Жумладан, Турсунбой Раҳимовнинг ўзи ҳам “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаганлигини, бунга сабаб эса ёшлар учун яратилган шароит ва имкониятлар эканлигини таъкидлаб, туман ҳокимига миннатдорчилик билдирди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026