13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:10
Фан ва таълим 👁 306

ЮРТ ҲИМОЯСИГА МУНОСИБ ЁШЛАР ТАРБИЯЛАЁТГАН УСТОЗ

ЮРТ ҲИМОЯСИГА МУНОСИБ ЁШЛАР ТАРБИЯЛАЁТГАН УСТОЗ

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юрт ҳимоясига, унинг хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини таъминлашга доимо шай туришлари учун улар қалбида шу заминга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис кейинги йилларда умумтаълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув жараёнларини янада такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, кадрлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амударё туманининг Торёп маҳалласидаги 51-сонли мактабнинг ҳарбий чақириққа тайёргарлик раҳбари, истеъфодаги ҳарбий офицер Давронбек Давлетмуродов айни пайтда ёшларга ҳарбий таълим ҳақида бошланғич билимларни бериб келмоқда.

Мактабга 2021 йилдан ишга келган Давронбек ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бошланғич ҳарбий таълимни ўргатиш ишларига бор куч ва билимларини сарфлаб, ўзининг фидойилигини кўрсатмоқда. У дастлаб мактабда ажратилган алоҳида хонани машғулотлар сифатли ташкил қилиниши учун зарур кўргазмали воситалар билан жиҳозланишига эътибор қаратди. Газниқоб, махсус ҳарбий кийимлар, қурол-аслаҳалар макетлари каби зарур кўргазмали воситаларни келтирди. Синфда хотира бурчагини ташкил қилди ва унда Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашда ҳалок бўлганлар тўғрисида фотолавҳа ва маълумотлар жойлаштирди.

Машғулотлар сифатини ошириш, жумладан, ёшларда ҳарбийликка ҳавасни кучайтириш мақсадида тумандаги ҳарбий қисмлар ва Мудофаа бўлими билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, ҳарбийлар билан ўқувчи-ёшларнинг учрашувларини ҳам ташкил қилиб келаётган мактабнинг чақириққа тайёргарлик раҳбари ўзининг ҳарбий хизмат мобайнидаги тажрибаларидан унумли фойдалниб келмоқда.

Давронбек 2000-2004 йилларда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти курсанти бўлди. Ўқишни тугатганидан сўнг, 2006 йилдан Навоий вилоятидаги ҳарбий қисмда маълумотларни қайта ишлаш йўналиш бошлиғи бўлиб хизматини бошлади. Кейинчалик Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисмда сафарбарлик чақирув резерви батальони взвод командири, шунингдек, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган, Бухоро вилоятлари, Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмларда кадрлар бўлинмаси бошлиғи вазифаларида хизмат қилди.

Хизмат даври мобайнида “Мустақилликнинг 20 йиллиги” ва “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Ундан ташқари, ватанпарвар ҳарбийга бир неча бор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фахрий ёрлиқ ва миннатдорчилик хатлари ҳам топширилди. Отаси Хўжамурод ака ва онаси Ўрозгул опаларга ҳам 2018 йилда Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондонининг ташаккурномаси берилди.

Ҳарбий соҳада самарали хизмат қилиб, истеъфога чиққан Давронбек туман Мудофаа бўлими томонидан ёш авлод таълим-тарбиясига ҳисса қўшишга жалб этилганидан сўнг, ўз билим ва тажрибаларини ўқувчиларга ўргатишни шараф деб билди.

Тажрибали ҳарбий айни пайтда ўзи фаолият кўрсатаётган мактабда назарий ва амалий машғулотлар ташкил этиш билан бирга “Ёш қутқарувчи”, “Темурбеклар” сингари танловларни ҳам ўтказиш орқали ўқувчилар эгаллаётган билимлар синовдан ўтказиб бормоқда.

Ҳарбий хизматчилар ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида тумандаги ҳарбий қисмларда ўтказиладиган очиқ эшиклар куни тадбирларида ҳам мактаб ўқувчиларининг иштирокини таъминлаб, улар қалбидаги юртга муҳаббат ва бурчга садоқат туйғуларини мустаҳкамламоқда. Ўқувчилар ҳам чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик кўникмаларини шакллантираётган, ҳарбийликка қизиқишларини ошираётган, қалбларидаги ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаётган устозларидан жуда миннатдор.

Мамлакат келажагини яратишда шижоатли, қатъий, мақсадни аниқ қўйиб, шу асосда ҳаракат қиладиган ёшларнинг ўрни катта. Шу сабабли 51-сонли мактабнинг ҳарбий чақириққа тайёргарлик раҳбари Давронбек Давлетмуродов ёш авлодни юрт ҳимоясига муносиб, мард ва жасур, ҳақиқий ватанпарвар бўлиб камолга етишларига ҳисса қўшиб, уларга ҳарбийликка доир билимларни мукаммал ўргатишга ҳаракат қилмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026