Ҳарбийлар касб байрамини янги уйда нишонлайди
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун уй-жойлар қуриш дастури” тўғрисидаги қарори Ватан ҳимоячиларининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш ва уларнинг оила аъзоларини муносиб қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
Дастурга мувофиқ, 10 январь куни Амударё туманининг Қиличбой овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 92-02 ҳарбий қисмда ҳизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга 4 қаватли жами 24 хонадондан иборат уйнинг калитини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Мудофаа вазирлиги, Шимолий-Ғарбий ҳарбий округ ва туман Мудофаа бўлими, ҳарбий қисм масъуллари ҳамда хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, фуқаролар йиғини масъуллари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий шароитлар яратишда муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлашди.
Шунингдек, Қуролли Кучларимизни замонавий қурол-аслаҳа, зарур техникалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлигини ошириш баробарида ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни уй-жой ва маиший шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётганини мамнуният билан эътироф этишди.
Шинам, барча қулайликларга эга бўлган янги уйнинг Ватан ҳимоячилари куни олдидан ҳарбийлар оилаларига топширилиши юртимизни кўз қорачиғидек асраб келаётган Ватан ҳимоячиларига ва уларнинг оила аъзоларига ўзгача туҳфа бўлди. Зеро, Ватан ҳимоячисининг уйидан кўнгли тўқ бўлса, ҳирбий хизмат бурчини ҳар қачонгидан ҳам аъло даражада ўтайди.
Янги хонадон эгасига айланган ҳарбий хизматчилар Ватан посбонларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, давлатимиз раҳбарига ўзининг чуқур миннатдорликларини билдирди. Қолаверса, байрамни оила аъзолари билан янги уйда нишонлашини, бундан айниқса фарзандлари ҳурсандлигини айтиб ўтди.
“Mang‘it invest maksimum” масъулияти чекланган жамияти томонидан 7,5 млрд. сўм маблағ эвазига қуриб битказилган мазкур уйнинг барча шароитларга эгалиги, ижтимоий соҳа объектларига яқин ва қулай ҳудудда жойлашганидан ҳарбийлар мамнун бўлишди.
Тадбир давомида меҳмонлар янги хонадонларга эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг уйларига кириб, уларга оилавий бахт ва омад тилашди.
Қиличбой овули ҳудудида жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг ҳарбий хизматчилари она Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаб, мустақил диёримизда тинчлик ва осойишталикнинг барқарор бўлишига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Биз эса ҳарбийларимизнинг машаққатли ва шу билан бирга шарафли бўлган меҳнат фаолиятларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶