Ҳоким ва ёшлар учрашувида ёшларнинг қизиқишлари, таклифлари, муаммолари ўрганилди
Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир.
Сўнгги йилларда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини хал қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида аҳамият берилиб бу саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.
Ҳудудларда ёшлар ҳаётида учраётган муаммоларни тизимли ҳал қилиш мақсадида мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ҳам ана шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
22 декабрь куни Қипчоқ овул фуқаролар йиғини биносида туман ҳокимининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов ҳамада овулнинг 30 га яқин фаол ёшлари иштирок этишди.
Туман ҳокими ёшларга мурожаат қилиб, якунланаётган йилда эришилган муваффақиятлар ҳамда 2023 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир истиқболли режалар хусусида тўхталиб ўтди.
Таъкидланганидек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, START-UPлари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш борасидаги янгидан янги режалар амалга оширилади.
Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан туман ҳокимига мурожаат қилишди.
Ёшлардан 1 нафари сафарбарлик чақирув резерви бадалини тўлашда, Олий таълим муассасасида таълим олаётган талаба эса контракт тўловининг 50 фоизини тўлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган бўлса, ёшлардан яна бир нафари субсидия асосида тикув машинаси берилиши бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Ёшларнинг мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.
Мурожаат эгаларига тез орада сафарбарлик чақирув резерви бадали ва контракт тўлови қоплаб берилиши маълум қилинди. Бу бўйича Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаиловга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Учрашув якунида туман ҳокими 2023 йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилиниши ёшлар ҳаётида янгидан янги саҳифалар очишини ҳамда таълим тизимида катта ўзгаришлар рўй беришини айтиб, ёшларни билим олишга, меҳнат қилишга, ўз устида мунтазам равишда ишлашга чорлади.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶